Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туман ҳокимининг маҳаллани тузиш ва ном бериш тўғрисидаги қарори имзоланди

Фориш туман ҳокимининг маҳаллани тузиш ва ном бериш тўғрисидаги қарори имзоланди

28 декабрь 2018 йил
107
0

Фориш туман ҳокимининг маҳаллани тузиш ва ном бериш тўғрисидаги қарори имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги  48-сонли қарори билан тасдиқланган «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 107-модда) ижросини таъминлаш, шунингдек географик объектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Янги тузилган маҳаллага «Дўстлик» деб ном бериш ҳақидаги маҳалла фуқаролар йиғинининг илтимосномаси ҳамда туман ҳокимининг киритган таклифи маъқуллансин.
  2. «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини таркибига Эски Фориш (Порашт), Можрум, Андаген ва Отақўрғон аҳоли пунктлари киритилсин.
  3. Туман статистика бўлими (Ғ.Тангриев) ушбу қарорга мувофиқ аҳоли пунктларининг статистик кўрсаткичларига икки ҳафта муддатда зарур ўзгартиришлар киритсин.
  4. Қарордан нусха географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоят комиссиясига маълумот учун юборилсин.
  5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ю.Бердибеков) зиммасига юклатилсин.

         Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси        А. МУСТАНОВ.

                                        Боғдон шаҳарчаси, 28 декабрь 2018 йил.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар