Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида «Маҳалла маркази» фойдаланишга топширилди

Фориш туманида «Маҳалла маркази» фойдаланишга топширилди

30 июнь 2020 йил
11
0

Маҳалла тизими жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади. Кейинги уч йилда уни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, маҳалла институтига оид 38 та қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. 50 дан ортиғи такомиллаштирилди.
Жорий йилнинг 12 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Президентимиз маҳалла тизимидан халқ ҳам, давлат ҳам тўла рози эмаслигини, бу соҳада камчилик ва долзарб масалалар кўплигини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари маҳаллаларда тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларга самарали ечим топиш, тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, ушбу соҳага масъул алоҳида давлат идораси – Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ҳамда унинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш таклифини билдирди.

2020 йил 18 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида мамлакатимизда оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини амалга тадбиқ этишга қаратилган йирик тузилма – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди. Янги ташкил этилган бўлимимизнинг вазифаси халқимизнинг неча асрлик миллий қадриятлари сақланаётган маҳаллалар ва ундаги оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, аҳоли муаммолари билан ишлаш учун етарли шарт-шароитлар яратиб беради, унинг ривожланиши, том маънодаги жамиятнинг миллий бошқарув идораси бўлиши учун кўмаклашади.
Президентимиз фармонида ҳар бир туманда биттадан маҳалла марказларини бунёд этиш вазифаси юклатилган. Туманда ҳам фармон ижросини таъминлаш мақсадида эски «Маҳалла» жамғармаси биносини капитал реконструкция қилиш ишларига киришилди ва қисқа муддатда ўзида замонавий архитектурани мужассам этган ҳолда янги кўринишга эга бўлди. Бу ерда ишловчилар ва муаммолари билан мурожаат этувчиларга барча шарт-шароитлар яратилган.
«Маҳалла маркази»ни ишга туширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Абдивали Мустанов, вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи Назира Мухторовалар юртимизда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, маҳалла нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталдилар.

Тантанали тадбирда Э.Камолов номли ва «Эгизбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига маҳалла ва оилани қўллаб-қуввталаш бўлими совғалари, «Нарвон» ва «Боғдон» маҳаллаларига компьютер жамламалари топширилди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар