Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманининг 3 та маҳалласида кўрсатилган сайёр хизматда 35 та дехқон хўжалиги ташкил этилди

Фориш туманининг 3 та маҳалласида кўрсатилган сайёр хизматда 35 та дехқон хўжалиги ташкил этилди

30 июнь 2020 йил
157
0

Карантин сабаб фуқаролар гавжум жойлардан узоқда бўлишга интилмоқда.

Карантин вақтида ўзини ўзи яккалаш бошланди. Бу ҳар бир инсон ўзини асраши билан боғлиқ бўлиб, биргина ўзини эмас балки оила аъзоларини, атрофдагиларни ҳам саломатлигини ўйлаш ҳисобланади. Айни вақтда фуқаролар одам гавжум жойларга боришдан ўзини тийишмоқда. Огоҳлик бугунги кун талаби.

“Яссикечув”, “Мустақиллик”, “Қорабдол” МФЙга ташриф.

Фориш туманида жами 25 та МФЙда 16077 та хонадон мавжуд. Хонадонларда қарийб 92,6 минг киши истиқомат қилади. 

“Яссикечув”, “Мустақиллик”, “Қорабдол” МФЙлари Фориш туманидан олис ҳудудлар қаторига киради. Карантин сабабли фуқароларга енгиллик яратиш, давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун туман Давлат хизматлари маркази ходимлари мана шу 3 маҳаллага ташриф буюришди. Мақсад сайёр давлат хизматини кўрсатиш орқали фуқароларнинг мурожаатларини хал этиш, ортиқча муаммога ўрин қолдирмасликдир.

Сайёр хизматда 35 та деҳқон хўжалиги ташкил этилди. 

Фориш тумани иқтисодиёти асосан мева-сабзавот, чорвачилик, боғдорчилик, қишлоқ ҳўжалиги ва полиз маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари соҳаларига ихтисослашган. Узум ва майиз маҳсулотларини етиштириш бўйича Фориш республикада илғор туманлар қаторида туради. Сайёр хизмат давомида айнан дехқон хўжалигини ташкил этиш бўйича жами 35 та мурожаат бўлди. Барча аризалар ўз вақтида қаноатлантирилиб давлат рўйхатидан ўтказилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар