Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳридаги янги Давлат хизматлари марказини кўздан кечирди

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳридаги янги Давлат хизматлари марказини кўздан кечирди

27 июнь 2020 йил
7
0

Жиззах шаҳрида катта кўламдаги қурилиш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Шаҳар аҳолиси учун зарур шароит ва қулайликлар яратилмоқда. Бу ўзгаришлар давлат хизматлари кўрсатиш тизимига ҳам ўзининг нафасини олиб кирди.

Жиззах шаҳар ДХМнинг янги биноси Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилди. Марказ учун инвестор “Нодира-Шахноза” МЧЖ томонидан 12 млрд. сўм, Давлат хизматлари агентлиги маблағлари ҳисобидан қарийб 1 млрд.сўм маблағ сарфланди.

Янги бинони фойдаланишга топшириш мақсадида вилоят ҳокими Э.Салиев бугун марказга ташриф буюрди. Ҳозирда масъулларга марказни безатиш, мебель, офис ва оргтехникаларни ўрнатиш, бино ташқарисида қилиниши лозим ишлар юзасидан топшириқ берилди.

2000 м2 майдонга эга давлат хизматлари маркази энг сўнгги талаблар асосида жиҳозланган. Бошқа марказларда бўлгани каби ушбу бинода ҳам Президент халқ қабулхонаси, бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, банк, нотариус, суғурта, кутиш зали, инвесторлар билан музокаралар олиб бориш хонаси, конференция зали мавжуд. Яна бир янгилик марказ биносида ортиқча навбатларнинг ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида хизматлар натижаларини олиш учун келган фуқароларга бино ташқарисида алоҳида корпусда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Бу марказга янги келган хизмат олувчилар вақтини тежаш имконини беради.

Жиззах шаҳар ДХМ жорий йилнинг ўтган даврида аҳолига қарийб 15.299 та хизмат кўрсатган. Асосий мурожаатлар кадастр паспортини тайёрлаш (1797 та), табиий газ ҳисоблагини қиёсловдан ўтказиш (ечиш ва ўрнатиш хизматлари билан 1396 та), болани давлат мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш (1441), кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш (1339)  кабилардан иборат.

Яқин кунларда 173 минг кишилик аҳолига эга Жиззах шаҳрида замонавий давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Бу ерда аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати икки баробарга ошиши кутилмоқда. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар