Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туман ҳокимининг «Омонкелди» ва «Арнасой» маҳалла фуқаролар йиғинларини бирлаштириш тўғрисида қарори имзоланди

Фориш туман ҳокимининг «Омонкелди» ва «Арнасой» маҳалла фуқаролар йиғинларини бирлаштириш тўғрисида қарори имзоланди

28 декабрь 2018 йил
100
0

Фориш туман ҳокимининг «Омонкелди» ва «Арнасой» маҳалла фуқаролар йиғинларини бирлаштириш тўғрисида қарори имзоланди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 107-модда) ижросини таъминлаш, шунингдек географик объектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. «Омонкелди» ва «Арнасой» маҳалла фуқаролар йиғинларининг маҳаллаларни бирлаштириш бўйича илтимосномалари ва туман ҳокимининг маҳаллаларни бирлаштириш бўйича таклифи маъқуллансин.
  2. «Омонкелди» ва «Арнасой» маҳалла фуқаролар йиғинларини бирлаштириш йўли билан янгидан ташкил этиладиган маҳалла фуқаролар йиғинига «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғини деб ном берилсин.
  3. «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғини «Омонкелди» ва «Арнасой» маҳалла фуқаролар йиғинлари таркибига кирган аҳоли пунктлари чегарасида ташкил этилсин.
  4. Туман статистика бўлими (Ғ.Тангриев) ушбу қарорга мувофиқ аҳоли пунктларининг статистик кўрсаткичларига икки ҳафта муддатда зарур ўзгартиришлар киритсин.
  5. Қарордан нусха географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоят комиссиясига маълумот учун юборилсин.
  6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради
  7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ю.Бердибеков) зиммасига юклатилсин.

         Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси         А. МУСТАНОВ.

                                        Боғдон шаҳарчаси, 28 декабрь 2018 йил.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар