Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ҚИДИРУВДА ЭДИ, ТОПИЛДИ ВА …

ҚИДИРУВДА ЭДИ, ТОПИЛДИ ВА …

26 июнь 2020 йил
16
0

Ойбек Икромов (мақоладаги исм фамилиялар ўзгартиб берилмоқда) оиласи билан ажрашгач, алимент тўламасликнинг турли йўлларини излай бошлади. Гулдай бир нафар ўғил фарзанди ҳам кўзига кўринмади. Номида ҳеч қандай мол-мулк бўлмагани эса бир муддат жонига аро кирди. Аммо дўппи тор келганда қочиб қолишни афзал билди.
Фуқаролик ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 2016 йил 10 майдаги қарорига асосан Ойбек Икромов бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун у 18 ёшга тўлгунга қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши белгилангач, Ойбек дастлаб турли баҳоналар билан алимент тўламай юрди. Кейинчалик ижро ҳужжати мажбурий ижро бюросининг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувига ўтгач, белгиланган огоҳлантиришларни жавобсиз қолдирди. Натижада 2016 йилнинг май ойидан 2019 йил февраль ойига қадар алиментдан қарзи 11 миллион 152 375 сўмга етди. Табиийки, бунча пулни тўлаш унги оғирлик қиларди.
Давлат ижрочиларининг қарзни ундириш мақсадида унинг уйига бориши ҳам самара бермади. Ойбек Икромовни уйдан топишнинг имкони бўлмади.
Қарздор фарзандини боқишдан қочсада, қонунлардан қочиб қутула олмади. Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими ходимлари уни топиб, тўғри туман маъмурий судига олиб боришди. Суд жараёнида Ойбек Икромовнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиб, унга маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилгани учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шундан кейин ҳам у 11 миллион 152 375 сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келди. Ахири, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 122 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиниб тергов ҳаракатлари олиб борилди. Тергов давомида у бир нафар фарзандига 11 миллион 152 375 сўмни тўлади.
Жиноят ишлари бўйича туман суди ушбу жиноят ишини атрофлича кўриб чиқиб, собиқ турмуш ўртоғи Н.Иброҳимовага 11 миллион 152 375 сўм алимент пулларини тўлиқ қоплаб берганини қайд этиб, тарафлар ярашгани муносабати билан жиноят ишини ҳаракатдан тугатди.

Ш.ЭРГАШЕВ,
вилоят прокуратураси 11-бўлим прокурори.
Аброр ТЎЙЧИЕВ,
туман прокурори ёрдамчиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар