Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманидаги манзаралар

Фориш туманидаги манзаралар

26 июнь 2020 йил
14
0

Тоғнинг ўрталаридаги ғор ҳам ғаройиб. Ғор ковакларига қўлини тиқиб, ният қилган кишиларнинг, айниқса фарзандталаб инсонларнинг ниятлари ижобат бўлар экан. Ғор ёнидан шарқираб оқаётган булоқ суви муздек, шифобахш.
Зиёратгоҳнинг пайдо бўлишини ислом дини пешволаридан бири – фиқҳ ва исломий маърифат тарғиботчиларидан бўлган ибн Муҳаммад Восит деган шахс билан боғлашади. ХII асрда яшаган бу шахс юртимизга ислом динини ёйиш учун келган. У боғбонликда ҳам беназир одам бўлган дейишади.
Хўжа боғбон ота қабри зиёратгоҳдан унча узоқ бўлмаган қир устида. Қабрга мақбара қурилиб, ободонлаштирилган.
Инсон – табиатнинг бир бўлаги. Қалбида она табиатга меҳр-муҳаббат мавжуд бўлган ҳар бир инсон табиат бағрига интилади. Экосаёҳатлар эса одамнинг кўнглини поклайди, дилини яйратади, танига куч-қувват бағишлайди. Шундай экан ҳаёт ташвишларини бир четга суриб, табиат қўйнига тез-тез саёҳатга чиқиб турайлик.
Суратларда: 1. Қоратош қишлоғининг манзараси мана шундай гўзал. 2. Камёб қушлар Фориш тоғларида кўп учрайди. 3. Ғаройиб танали дарахтлар «Хўжа боғбон ота» зиёратгоҳи кўрки.

Аҳмад БОЛИБЕКОВ,
фахрий журналист, Зафаробод тумани.
Суратларни Сувон Раҳимов тасвирга олган

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар