Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида табиатнинг ноёб ҳодисаси кўзатилди

Фориш туманида табиатнинг ноёб ҳодисаси кўзатилди

25 июнь 2020 йил
100
0

Қизил ғозлар, фламинголар — қушлар туркуми. Баъзан лайлаксимонлар туркуми таркибига кенжа туркум мақомида ҳам киритилади. 6 тури маълум.

Жанубий Ғарбий Европа, Африка, Жанубий Ғарбий Осиё, Жанубий ва Марказий Америка ҳамда Шимолий Американинг жанубий қисмида тарқалган. Танаси 91 — 120 см, қаноти 43—49 см, оғирлиги 3—4 кг. Тумшуғи катта, пастга қайрилган. Жағининг четларида шохсимон пластинкачалар жойлашган бўлиб, сув ёки суюқроқ балчиқдан озиқ моддаларни сузиб олишига ёрдам беради. Оёқ ва бўйни узун, бармоқлари орасида сузгич парда бор. Пушти, оқ, йирик патлари қора. Денгиз ва шўр кўл қирғоқларига колония бўлиб (баъзан бир неча мингтаси бирга) уя қуради. Оддий қизил ғоз Каспий денгизининг шимолий шарқий қисми ва Қозоғистоннинг шўр кўллари атрофи (одам бориши қийин жойлар)да яшайди. Конуссимон, бал. 10—60 см ли уясини балчиқ ёки қумдан ясайди. 1—3 та тухум қўяди. Тухумини нари ва модаси навбат билан 30—32 кун босади. Қизил ғозлар уруғ, сувўтлар, қисқичбақасимонлар, моллюска ва сув ҳашаротлари билан озиқланади.

Шу пайтгача Фламинголар Қоракалпоғистон ва Бухоро вилоятидаги кўллардагина учратилиб суратга олинган эди. 2020 йилининг 17 июнь куни табиатшунос- фотограф Сувон Раҳимов бу ноёб қушларни Фориш тумани ҳудудидаги Тузкон кўлида Қили дарёчасининг қуюлишида суратга олди. Шу воқеадан кейин Тошкент шаҳридан Зоология институти орнитолог илмий ходимлари бу жойга келиб бу қушларни кузатиб ўрганиб кетишди. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки Қилининг қуюлиш жойи дельтаси десак ҳам бўлади-табиатнинг ажойиб масканларидан биридир. Бу ерда йил давомида Ўзбекистонда учрайдиган сув қушлариниг барчасини кузатиш мумкин. Ёввойи тўнғиз, бўрсиқ, тулки, шоқол ва илонларнинг бир неча турлари, балиқлар, қирғовул ва бошқа жонзодларни кўп миқдорда учратиш мумкин. Қилининг суви ўзига қанчадан-қанча оқова ва сизот сувларини ўзига жамлаб келишига қарамай охир оқибатда унчалик ҳам шўр эмас ва бунинг орқасидан унинг бўйларида чучук сувлардагина ўсадиган Туранғил дарахти ҳам шу жойда тўқай ҳосил қилиб ўсмоқда.
Қили дарёчасининг Тузкон кўлига қуйиладиган қисми табиати, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси хилма-хил бўлиб, тўқайзорлардан иборат. Уни ўрганиш ва келажак авлод учун табиий холича сақлаш борасида иш олиб борилса айни муддао бўларди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сувон Раҳимов олган суратлар

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар