Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Давлат ҳам, фуқаро ҳам зарар кўрмайди

Давлат ҳам, фуқаро ҳам зарар кўрмайди

28 январь 2019 йил
89
0

Ҳаммамиз солиқтўловчимиз. Даромадимиздан давлатга қанчадир миқорда солиқтўлаймиз.

Тўлаган солиқларимиз мамлакатимиз иқтисодийқудратини ошириш ва фаровон турмушимиз учун сарфланади, яхши яшашимиз учун шароит яратилади. Демак, солиққа доир янгилик бўладими, бирон-бир ўзгариш жорий этиладими, бу бевосита барчамизга алоқадор ва тегишли ҳисобланади. Шу боис, тизимни ислоҳ қилишда тарозининг икки палласи ҳам бирдек тош босиши керак. Яъни, солиқмаъмурчилигидан давлат ҳам, фуқароҳам зарар кўрмасин. Гап шу ҳақда борар экан, айтиш керакки, «Ўзбекистон Республикасининг солиқсиёсатини такомиллаштириш концепцияси солиқсиёсатини юритишда адолатли ваҳаққоний йўлларни кўрсатиб берди.

Концепция оддий фуқарога нима беради?

Ҳаётҳақиқатида бир тамойил бор. Яъни, ислоҳ этилмаган ҳеч бир соҳада илгарилаш бўлмайди, бир жойда депсиниб тураверади. Бу дунё тажрибасида кўп исботланган. Бизда ҳам солиқ ислоҳотлари изчиллик, қадам-бақадамлик асосида олиб бориляпти. Солиқ ислоҳоти бўйича қабул қилинган ушбу концепция фикримизни яққол тасдиқлайди. Унда белгиланган чора-тадбирлар юртимизда яшаётган оддий инсонлар, тадбиркорлар бошқа соҳа вакиллари учун шу қадар катта аҳамиятга эгаки, уни том маънода тарихий аҳамиятга эга ўзгариш дейиш мумкин. Солиқлар ва мажбурий тўловлар қисқартирилгани, самарасиз солиқ имтиёзлари бекор қилиниши, умуман олганда солиқ сиёсатининг такомиллаштирилиши меҳнат қилиб унга муносиб ҳақ олишга тўла ҳуқуқи бўлган инсонларга бир қатор енгилликлар берди.

Концепцияда солиққа тортиш тизимини тубдан илоҳэтиш, шу жумладан, солиқлар ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган. Шу асосида жорий йилдан бошлаб соҳада янги механизмлар қўллана бошланди. Энг муҳими, бу борада асосий эътибор адолатли солиқтўлаш тартибини жорийқилишгақаратилган.

Хўш, у оддий фуқарога нима беради? Унинг даромад ошади. Ишсизлар ўз ишига, меҳнат муҳофазасига эга бўлади.

Бизнес учун қандай аҳамияти бор? Унга тушаётган солиқюки кескин камаяди.

Давлатчи, у нима манфаат кўради? Яратилган минглаб иш ўринлари, кенгайтирилган кичик бизнес ёки тадбиркорлик субъектлари орқали мамлакатда ишлаб чиқариш ва инвестициявий муҳит ривожланади, пировардида, давлатнинг солиқбазаси кенгаяди, иқтисодий ислоҳотлар жадаллашади.

Хўш, ҳозиргача тартиб қандай бўлган эди? Шу пайтга қадар жисмоний шахсларнинг даромад солиғи тўртта шкала бўйича мураккаб тизим асосида ҳисобланарди. Тўланиши бевосита жисмоний шахсларнинг зиммасига юклатилган солиқ ва мажбурий тўловлар тўртта шкаладан иборат эди. Бу 0 фоиздан 22,5 фоизгача бўлган миқордни қамраб олади. Оддий тилда изоҳлайдиган бўлсак, энг кам иш ҳақининг 1 бараваригача 0 фоиз, 5 бараваригача 7,5, 10 бараваригача 16,5, ўн бараваридан юқориси 22,5 фоиз миқдорида даромад солиғи тўланар эди. Агар бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўланадиган 8 фоизлик суғурта бадали билан ҳисоблайдиган бўлсак, шунда жами 30,5 фоизгача даромад солиғи ушланар эди.

Айтайлик, корхона ходими 2 миллион сўм маош олади. Бу энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан юқори бўлгани учун 22,5 фоиз яъни, 450 минг сўм даромад солиғи олинар эди. Бундан ташқари 8 фоиз яъни, 160 минг сўм пенсия жамғармасига ушлаб келинган. Шунда ходим 1 миллион 390 минг сўм ойликни қўлига олган. Бундан ташқари, иш берувчи корхона иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўлов учун 15 фоиздан 25 фоизгача, 300 мингдан 500 минг сўмгача ўтказиб берган. Қисқаси, салкам 1,4 миллион сўм маош бериш корхонага 2,3-2,5 миллион сўмга тушган.

«Конвертдаги ойлик»ка барҳам берилади. Ана шундай тартибда фаолият юритган иш берувчи оғир солиқ юки сабабли реал ходилар сонини яширишга, ходимларни ноқонуний равишда ишга жалб қилишгаҳаракатқилади. Солиқтўловларидан қочиш учун маошни «конвертда бериш»га уринади. Яъни юқорида айтиб ўтилганидек, иш берувчи бир кишига сарфлаётган 2,5 миллион сўмни икки кишига сарф қилиб келган.

Бу ҳолатлар туфайли қанчадан-қанча фуқароларимиз норасмий фаолият юритяпти. Мамлакатимиздаги 13 миллиондан зиёд меҳнатга лаёқатли аҳолининг фақат 4,6 миллиониқонуний солиқтўлаяпти холос. Демак, минг-минглаб одамларимизнинг меҳнатга оидҳуқуқлари ҳимоя қилинмаяпти. Яна шуниси ҳам борки, бу тўланмаган солиқ кўринишида давлат бюджетига ҳам миллиардлаб сўм зарар етказиб келган. Шу йилдан «конвертдан ойлик тўлаш» каби ушбу яширин амалиётга ҳам чек қўйилиши кутиляпти.

«Энди корхоналар ходимлари сонига қараб солиқ тўламайди»?

Яна бир эътиборли томони, шу пайтгача хусусий корхоналар ходимлар сонига қараб солиқтўлар эди. Энди эса улар йиллик айланма маблағига асосан солиқ тўлайдиган бўлди. Айланма маблағи 1 миллиард сўмдан паст субъектлар ягона солиқтўлаш тартибида қолади, унинг ставкаси эса 5 фоиздан 4 фоизга туширилди. Қолганлар умуммий ўрнатилган тартибда солиқтўлайди.

Тижорат банклари учун фойда солиғи ставкаси 22 фоиздан 20 фоизгача, корхона ва ташкилотлар учун 14 фоиздан 12 фоизгача, дивидент ва фоиз кўринишидаги даромадлар учун 10 фоиздан 5 фоизгача камайтирилади. Ушбу тадбирлар солиқ тўловчилар ихтиёрида 582 миллиард сўм қолдириш имконини беради.

Мисол учун, 1 миллиард солиқтўлайдиган корхона жорий йилда 850 миллион сўм солиқ тўлай бошлайди. Унинг соф фойдаси эса 150 миллион сўмга кўпаяди.

Юридик шахсларнинг айланма маблағидан ундириладиган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ҳам бекор қилинди. Республика бўйича солиқ тўловчиларнинг мана шу тадбир ҳисобига кўрадиган фойдаси 5 триллион сўмдан ортиқни ташкил қилади.

Йиллик айланмаси 100 миллион сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқставкалари 13 фоиздан 40 фоизга камайтирилди. Йиллик айланмаси 100 миллион сўмдан юқори ва 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга қатъий белгиланган солиқ бекор қилинди. Улар ҳам айланма маблағидан 4 фоизлик ставкада солиқтўлайди.

Тадбиркорлар нега ходимлари сонини камайтириб кўрсатарди?

Ўзбекистонда ишга яроқли аҳоли сони ўн уч миллиондан кўпроқ. Маълумотларга кўра, уларнинг 5,7 миллион нафари иш билан банд ва даромад солиғи тўлайди. Савдо ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш корхоналари текширилганда, ходимлар сонини камайтириб кўрсатиш ҳоллари мавжудлиги ойдинлашган. Яъни, 20 та ходим солиқтўлаб ишлаётган бўлса, 60-80 нафари норасмий тарзда ишлаб, солиқдан яширилган.

Чунки ташкилот раҳбариқўл остида ишлаётган ходимга маош бериш учун тўланадиган солиқ,ҳамма ижтимоий тўловлар билан қўшиб ҳисоблаганда 55 фоиздан ошади. Янги солиқконцепциясида эса тадбиркорларга ана шу кабисолиқларнинг босимини енгиллаштириш, катта ва кичик корхоналар орасида солиқ миқдоридаги тафовутга барҳам бериш каби тартиблар жорий этилаётгани бир қатор ноқонуний ишларнинг олдини олади.

Жорий йилдан 19 та солиқва мажбурий тўловлар тури 15 тагача камайтирилди.

Янги солиқконцепциясига кўра тизимда вазият тубдан ўзгармоқда. Нафақат солиқ юки камайди, балки содда, шаффоф, муҳими иш берувчи учун ҳам, ишловчи учун ҳам бирдек адолатли ставка белгиланди. Шунга асосан бир ходимнинг даромад солиғи баъзан 5 фоизгача камайса, ундан кам меҳнатқилмайдиган бир соҳа вакили 18-20 фоизгача солиқтўларди. Ўзбекистон Республикасининг солиқсиёсатини такомиллаштириш концепциясида эса ана шундай адолатсизликларга барҳам берилган. Яъни ходимлар учун кўзда тутилган турли-туман, бир-бирига зид имтиёзлар ҳам тартибга келтирилди. Бир сўз билан айтганда мувозанат сақланган солиқтизими шакллантирилди.

Солиқтўловчиларга солиқюкини камайтириш, инвестициялар миқдорини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Жисмоний шахслар учун даромад солиғининг энг юқори ставкаси 22 фоиздан 12 фоизгача, ягона ижтимоий тўловлар 25 фоиздан 15 фоизгача туширилди. Фуқароларнинг 8 фоизлик суғурта бадали бекор қилиниши натижасида аҳоли даромадлари 6,5 фоизга ошади.

Сардор РАЖАБОВ

туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар