Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Жиззахда "Ёшлар ойлиги" қандай ўтади?

Жиззахда "Ёшлар ойлиги" қандай ўтади?

05 июнь 2020 йил
39
0

"Ёшлар маркази"да бўлиб ўтган матбуот анжуманини вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Тўхтамишев ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худайшукуров олиб борди.
"Ёшлар ойлиги" доирасидаги барча тадбир ва лойиҳалар карантин талаблари асосида ўтказилади.
Ойлик доирасида:
Жиззах шаҳридаги 126 та ёш оилаларг Ёшлар уйларини топшириш;
Ҳар бир туман (шаҳар)да “Саҳоват ва кўмак” ҳайрия акцияси доирасида 50 нафардан ёлғиз қариялар уйини таъмирлаб бериш, оилаларнинг ҳолидан хабар олиш ва хонадонларини таъмирлашни ташкил этиш;
“Экологик муаммолар” мавзусида ижтимоий акциялар видеороликлар танловини ташкил қилиш;
Коронавирус (CОВИД-19) пандемияси даврида “Менинг қаҳрамоним мавзусида" расмлар танлови ташкил етиш;
“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ёш хотин-қизларнинг инновацион ғоя ва ташаббуслари” мавзусидаги илмий-амалий онлайн конференциясини ташкил этиш;
“5 ташаббус уйда”, “Коронавирус ва ёшлар” онлайн учрашувлари, “5 ташаббус уйда”китоблар тақдимоти маросимини ташкил этиш;
Замонавий соҳалар ва фрилансерликни ривожлантиришга каратилган “Замонавий касблар" мавзусида онлайн мастер классларни ташкил этиш.
“Бизнесни бошқаришда муваффақият ва мағлубият омиллари” мавзусида онлайн вебинар ўтказиш;
“Генерал ва ёшлар” онлайн учрашувларини ташкил этиш.

"Ёзни "Камалак" билан" лойиҳаси доирасида оромгоҳларда ёзги таътилни ўтказаётган сардобалик болалар учун кўнгилочар ва бадиий дастурлар ўтказиш ва бошқа лойиҳалар ўтказиш назарда тутилган.
Хуллас, биз билан бирга бўлинг, лойиҳаларимизни ўтказиб юборманг. Жиззахда "Ёшлар ойлиги" ҳар доимгисидан, ҳаммасидан бошқача бўлади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар