Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Жизззахда ҳокимлар, бошқарув органлари раҳбарлари онлайн-брифинг ўтказади

Жизззахда ҳокимлар, бошқарув органлари раҳбарлари онлайн-брифинг ўтказади

04 июнь 2020 йил
44
0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлари ижроси бўйича вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоятдаги бошқарув органлари раҳбарларининг онлайн-брифинглар ўтказиш бўйича 2020 йил июнь ойига мўлжалланган медиа-режасини тасдиқлади.

Брифинглар вилоят телерадиокомпанияси студиясида ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари туман, шаҳар, вилоят ҳокимлари, вазирлар ҳар ойда бир марта Президент қарорлари ижроси бўйича брифинг ўтказиб, оммавий ахборот воситалари, парламент вакиллари ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб боришини айтган эди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар