Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари туман Кенгаши қўшма сессияси ўтказилди

Фориш туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари туман Кенгаши қўшма сессияси ўтказилди

26 январь 2019 йил
96
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари туман Кенгашининг қўшма сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдивали Мустанов кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг сессияни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов бошқариб борди.

Сессияда дастлаб депутатлар ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи аниқлаган муаммоларга эътибор қаратдилар. Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, Республика ишчи гуруҳи аъзоси Умиджон Тожибоев маъруза қилди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан 25 та маҳаллаларда уйма-уй юриш ҳамда ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни ўрганиш давомида жами 8226 та муаммолар ўрганилган. Энг кўп муаммолар табиий ва суюлтирилган газ таъминотида 1892 та, электр энергияси таъминотида 1354 та, ичимлик сув таъминотида 788 та, йўлларни таъмирлашда 696 та, бандлик масаласида 740 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 319 та, моддий ёрдам кўрсатиш борасида 273 та, банк кредити олиш борасида 134 та, уй-жой таъминоти борасида 69 та, ижтимоий соҳа объектларида 101 та, уй-жойларни давлат кадастридан ўтказиш борасида 103 тани ташкил этади.

Тумандаги 12 та мактабгача таълим муассасалари фаолияти ўрганилганда 3 дан 7 ёшгача бўлган 8700 нафар болаларнинг 1401 нафари мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган бўлиб, қамров 16,2 фоизни ташкил этади. Фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасалари орасида таъмирталаблари ва жиҳозлар етишмаслик ҳолатлари аниқланди. Жумладан, «Қўлба» маҳалласида жойлашган 4-«Гулдаста» мактабгача таълим муассасаси 1997 йилда қурилган бўлиб, 90 ўринга эга. Мактабгача таълим муассасаси биноси икки қаватли бўлиб, иккинчи қаватнинг ярми яроқсиз ҳолга келган. Ушбу мактабгача таълим муассасаси биносини 2019 йилда реконструкция қилиш бўйича давлат дастурига киритилди.

Бундан ташқари «Учқулоч» маҳалласидаги 6-мактабгача таълим муассасаси биноси ҳам таъмирталаб. Тумандаги мавжуд 64 та умумтаълим мактаблари фаолияти ўрганилганда, 5 та умумтаълим мактабларини тоза ичимлик сув билан таъминлашда артезан қудуққа эҳтиёж мавжудлиги, 7 та мактабнинг ҳожатхонаси таъмирталаблиги, 11 та мактабларда пол ва ички-ташқи қисмларини таъмирлаш лозимлиги аниқланди. 31 та умумтаълим мактабларида спорт зал ва гимнастика заллари мавжуд эмас. 56 та умумтаълим мактабларида мактаб ошхоналари ташкил этилмаган. Турли фанлар бўйича 35 нафар ўқитувчилар етишмайди. 49 та умумтаълим мактабида 205 та мактаб жиҳозлари етишмайди. Бундан ташқари ўрганиш жараёнида 60 та мактабда 173 комплекс парта, стол, стул, 15 та мактабда компьютер жиҳозлари, 15 та проекторларга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Тумандаги 20-умумтаълим мактабида қўшимча бино, 10, 25, 31, 46, 49, 67, 69, 71, 77-умумтаълим мактабларида филиаллар қуриш, 4, 13, 73-умумтаълим мактабларида синфхоналарни таъмирлаш учун давлат дастурига киритилди.

Соғлиқни сақлаш соҳаси ўрганилганда туман тиббиёт бирлашмасида 55 ўринли туғруқ комплекси, 50 ўринли болалар шифохонаси, кўп тармоқли туман поликлиникасида диагностика бўлими, Болғали, Қизилқум, Нарвон, Нурак қишлоқ врачлик пунктлари қошида шифокорлар учун уй қуриш лозимлиги аниқланди. Эгизбулоқ, Нурак, Учқулоч, Ўхум, Қораабдол ота, Болғали, Омонкелди, А.Еримбетов қишлоқ врачлик пунктлари жорий ва мукаммал таъмирлашга муҳтож.

Сессияда туманда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳолати, тумандаги бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳамда улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, туманда коммунал хизмат кўрсатиш, жумладан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати каби масалалар ҳам муҳокама этилди. Мазкур соҳаларга оид мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди. Инвестиция жалб қилиш, бўш турган бино ва ерлардан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, масалалар юзасидан ахборот берганларнинг айримлари «бажарамиз», «режалаштирганмиз», «хўп бўлади», «давлат дастурига киритилган» каби баҳоналарни ўртага ташлашди. Ваҳоланки, бундай номутаносибликка барҳам бериш вақти аллақачон етиб келганини депутатлар алоҳида таъкидлашди.

Сессияда туман ҳаёти билан боғлиқ бошқа камчиликлар ҳам муҳокама қилиниб, уларни ҳал этишнинг аниқ йўллари белгиланди. Қабул қилинган «Йўл харитаси»дан республика, вилоят ва туман кесимида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ўрин олди. Топшириқлар ижроси бўйича сектор раҳбарлари масъул этиб белгиланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъул ходими Азизбек Асроров иштирок этди. Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар