Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманидаги «Бойчечак» мактабгача таълим муассасасини таъмирлашга 3 ярим миллардга яқин маблағ сарфланди

Фориш туманидаги «Бойчечак» мактабгача таълим муассасасини таъмирлашга 3 ярим миллардга яқин маблағ сарфланди

24 январь 2019 йил
192
0

Фориш туманида жойлашган «Бойчечак» мактабгача таълим муассасаси биноси бундан ўттиз йил аввал бунёд этилиб, бирор маротаба ҳам таъмирланмагани боис кўримсиз ва таъмирталаб ҳолга келиб қолганди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида ушбу мактабгача таълим муассасаси биносини капитал реконструкция қилиш ишларига киришилди.

Бунинг учун давлат бюджетидан 3 миллиард 400 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. «Евроспорт строй» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари барча ишларни тез ва сифатли амалга ошириб, 280 ўринга мўлжалланган ушбу мактабгача таълим муассасаси биносини замон руҳига мослаб, кичкинтойлар ихтиёрига топширдилар.

Айни кунда мутлақо янги кўринишга ва янги ҳолатга келтирилган бу мактабгача таълим муассасасида халқимизнинг 210 нафар ўғил-қизлари таълим-тарбия олишяпти.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар