Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманининг олис қишлоғидаги янги корхона

Фориш туманининг олис қишлоғидаги янги корхона

26 май 2020 йил
97
0

Фориш туманидаги Қораабдал ота қишлоғида қурилиш материаллари ва шлакоблок ғиштлари ишлаб чиқарадиган кичик корхона иш бошлади.

“Холбуви она” деб номланган ушбу кичик корхонани шу қишлоқлик ёш тадбиркор Музаффар Шоқосимов “Ёшлар келажагимиз” жамғармасининг 70 миллион сўмлик имтиёзли кредити ёрдамида барпо этди.

Қораабдал ота қишлоғини туман маркази билан Нурота тоғ тизмалари ажратиб туради. Довондан ошиб юк ташиш, айниқса оғир қурилиш материалларини олиб келиш анча сермашаққат иш. Шу боис Қораабдалда шлакоблок ғишт ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушиши ҳудуддаги Нарвон, Мустақиллик, Яссикечув, Гараша ва Илонли қишлоқларининг аҳолиси учун ҳам катта қулайлик бўлди.

– Одамларнинг мушкулини осон қилиш мақсадида шу корхонани ташкил этдик. – дейди ёш тадбиркор Музаффар Шоқосимов. – Ҳозирча корхонамизда 5 та иш ўрни яратилди. Ҳар куни мингдан зиёд шлакоблок ғишт тайёрлаяпмиз. Маҳсулотимизга буюртма кўп. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтиришни, бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, иш ўринларини ҳам кўпайтиришни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Туманда, бошқа ҳудудлардан фарқли, коронавирус карантини даврида ҳам тадбиркорлик суъъектлари ташкил этиш камаймади. Йил бошидан ҳозиргача турли соҳаларда 73 та кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 914 тага етди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар