Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎЛИДА

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎЛИДА

23 май 2020 йил
11
0

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдивали Мустанов раҳбарлик қилаётган сектор ҳудудида 209 та камбағал оилалар бўлиб, уларни камбағалликдан чиқариш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар бошлаб юборилган.
Жумладан, туман марказидаги “Боғдон” маҳалласида яшовчи Фахриддин Асқаров ҳамда Алла Кузнецовалар яшаш уйлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги боис, уларнинг уйларини туман ҳокимлиги ҳисобидан капитал реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳар иккала уй замон талабига мос равишда қайтадан бунёд этилиб, жиҳозланади. Бундан ташқари, Фахриддин Асқаров ҳовлисида иссиҳхона ва унинг доимий иш ўрнига эга бўлиши учун устахона ҳам қурилади.

Рамазон ҳайити муносабати билан сектор ҳудудида 200 дан зиёд кам таъминланган ва ўзгалар кўмагига муҳтож оилаларга “Саховат ва кўмак” шиори остида озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳайитликлар ҳам тарқатиляпти.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар