Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » КАРАНТИН ДАВРИДА ТАДБИРКОРЛАРГА ЕНГИЛЛИКЛАР

КАРАНТИН ДАВРИДА ТАДБИРКОРЛАРГА ЕНГИЛЛИКЛАР

23 май 2020 йил
7
0

Муҳтарам Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодий тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонларига биноан тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёзлар берилди:
Туманда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу билан бирга 2020 йил 1 апрелгача аниқланган объектларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби 2020 йил 31 декабрга қадар тўхтатилади.
Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун апрель - сентябрь ойларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади. Бунда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали фаолиятини тўхтатганлик тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинади ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани топшириш талаб этилмайди.
Бундан ташқари давлат мулкини ижарага олган тадбиркорлик субъектлари учун ижара тўловларини ҳисоблаш тўхтатилади.
Жисмоний шахсларнинг 2019 йил учун йиллик даромадлари тўғрисидаги деклорацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августгача узайтирилди. Шу билан бирга жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябргача узайтирилди.
2020 йилнинг 1 апрелидан 1 июлига қадар туристик (меҳмонхона) йиғим ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилди.
Қишлоқ хўжалигида ерларни суғориш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун субъектларнинг солиқ ставкалари 2020 йилда белгиланган ставкалари 50 фоизга камайтирилди. 2020 йил 1 апрелдан жисмоний шахсларнинг хайрия ташкилотларидан моддий манфаат кўринишида оладиган даромадлари солиққа тортишдан озод этилади.
Солиқ идоралари томонидан вақтинча қийинчиликларни бошидан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдалангалик учун солиқ тўловлари бўйича солиқ қарзига пеня ҳисобланиши тўхтатиб турилади ҳамда солиқ қарзларини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солиқ текшируви 2021 йил 1 январгача тўхтатиб турилади. Аммо жиноят иши доирасида ёки юридик шахс тугатилганлиги муносабати билан ўтказилаётган солиқ текширувлари бундан мустасно.
Бир сўз билан айтганда кўрилаётган ушбу чоралар карантин пайтида тадбиркорлик субъектларини максимал қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар