Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95

САХОВАТ ВА КЎМАК

23 май 2020 йил
8
0

Айни синовли кунларда туман прокурори Мирзараҳим Отақулов раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудида яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳамда боқувчисини йўқотган қариялар ҳолидан хабар олишда туман прокуратураси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Рамазон ҳайити ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат байрами сифатида ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олган. Туман прокурори Мирзараҳим Отақулов Рамазон ҳайити муносабати билан ўз ҳудудидаги бир қатор ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олиб, уларга ҳайитлик совға-саломлари улашилди. “Яссикечув” маҳалласида яшовчи 96 ёшли Насибали момо Хўжабекова хонадонида бўлиб ҳайит билан қутлади.
Бундан ташқари “Яссикечув” маҳалласи Бешбола қишлоғида яшовчи кам таъминланган Манзура Нишонқулова, Ўктам Боймонов, Ўткир Ўрозбеков оилаларига саховат ва кўмак юзасидан бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар