Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида янги боғча қуриб битказилди

Фориш туманида янги боғча қуриб битказилди

23 май 2020 йил
7
0

Фориш туманида мактабгача таълим муассасалари сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдивали Мустанов раҳбарлик қилаётган биринчи сектор ҳудудидаги “Боғдон” маҳалласидаги Боғдон кўчасида хусусий шерикчилик асосидаги икки қаватли мактабгача таълим муассаси қуриб битказилди.

Лойиҳа қиймати 4 млрд. сўм бўлиб, 3 млрд. сўм “Қишлоққурилишбанк” кредити ва ташаббускор тадбиркор маблағи ҳисобига бунёд этилган ушбу мактабгача таълим муассасаси биноси замонавий архитектурани ўзида мужасссам этган. Карантин муддати тугагандан кейин ушбу мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини хусусий шерикчилик асосида бошлайди.

Айни кунда “Ҳадичабону” деб номланган мазкур мактабгача таълим муассасаси ҳовлисида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар