Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » АЙРИМ ФУҚАРОЛАР КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛМАЙ ҚЎЙДИ

АЙРИМ ФУҚАРОЛАР КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛМАЙ ҚЎЙДИ

22 май 2020 йил
7
0

Юртимизда коронавирусга қарши кураш ва унинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётир.
Пандемияга қарши кураш бўйича ўзини ўзи изоляция қилиш тартиби жорий қилинган. Одамлар ҳаёти ва соғлигини асраш, шунингдек, фуқароларнинг фаровонлигини таъминлаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. Туманимизда «COVID-19» коронавирус инфекциясининг туман ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир.
Ҳозирга қадар туманимизга эпидемик ҳудудлардан кириб келган 161 нафар фуқаролар стационар ва уй шароитида ўрнатилган 14 кунлик карантин тиббий кузатувига олинди. Уларнинг бирортасида ҳам коронавирус аниқланмагани сабаб карантиндан чиқарилди. Бугунги кунда карантинда 7 нафар фуқаролар қолди. Карантинга олинган фуқароларнинг карантин талабларига риоя қилиши доимий равишда назорат қилиб борилди. Фуқароларнинг карантин талабларига риоя этиши, мулоқотларнинг ҳолати юзасидан ҳозирга қадар 255 та назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги «Коронавирус тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман ИИБ, давлат санитария эпидемиология осойишталик маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан мунтазам равишда рейдлар уюштириб борилмоқда.
Ўтказилган рейдлар давомида фуқаролар томонидан карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли тартибда жарима жазолари қўлланиляпти. Жумладан, «Нарвон» маҳалла фуқаролар йиғинида бир хонадонда 5 киши, «Учма» маҳалла фуқаролар йиғинида бир хонадонда 9 киши базму-жамшид ўтказаётгани аниқланиб, уларнинг барчасига тегишли тартибда жарима жазолари қўлланилди. Бундан ташқари ниқобсиз юрган 235 нафар, транспорт воситаларида карантин қоидаларини бузган 9 нафар фуқароларга ҳам жарима жазолари қўлланилди. Жами карантин қоидаларини бузган фуқароларга 125 миллион 549 минг сўмлик жаримага тортилди.
Бугун бутун дунёда юзага келган пандемия ҳолати иқтисодиётга жуда катта таъсир кўрсатгани барчамизга аён. Мамлакатимизда уни бартараф этишга қаратилган кескин чоралар кўрилганлиги боис бугунга келиб карантин режими бироз юмшатилди. Унга кўра вилоят ҳудудлари касалликлар сонига қараб 3 тоифага бўлинди. Бизнинг вилоятимиз «Яшил ҳудуд» тоифасига киритилган. Бироқ берилаётган имкониятлар ва кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан карантин қоидаларини бузаётганлар ҳамон учраётганлиги ташвишлидир.
Барча фуқароларимиздан ўз саломатлиги ва атрофдагиларнинг хавфсизлиги масаласига жиддий эътибор беришларини сўраймиз.

Элёр МУЗАФФАРОВ,
вилоят давлат санитария эпидемиология

назорати бошқармаси туман филиали мудири.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар