Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Жиззах вилоятида 2020 йилнинг биринчи чорагида бозор хизматлари қанчага тенг бўлди?

Жиззах вилоятида 2020 йилнинг биринчи чорагида бозор хизматлари қанчага тенг бўлди?

18 май 2020 йил
67
1

Жиззах вилоятида 2020 йил январь-март ойлариида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1127,5 млрд. сўмга тенг бўлди.

Унинг номинал ҳажми 240,2 млрд. сўмга ошди. Таққослама эквивалентда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 12,8 % ни ташкил этди.

Вилоятда кузатилаётган даврда йирик корхоналар томонидан  447,7 млрд.сўмлик хизматлар ишлаб чиқарилган, ўсиш суръати 131,8 фоизни ташкил этган бўлиб, жами вилоятда хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши     39,7 % ни ташкил қилган.

Кичик корхона ва микрофирмаларда ўтказилган танланма кузатув натижаларига кўра улар томонидан ишлаб чиқарилган хизматлар ҳажми 2020 йил январь-март ойларида             162,9 млрд.сўм миқдорида баҳоланди, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 99,4 фоизни ташкил этди.

Бутун дунёда иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим қонуниятларидан бири,  иқтисодий ўсишнинг ўзаро боғлиқлиги ва миллий иқтисодиётда хизматларнинг тобора ортиб бораётган роли ҳисобланади, бу хизматлар соҳасида фойдаланиладиган меҳнат, моддий ва молиявий ресурслар улушининг ортиши билан изоҳланади.

Жамиятнинг ривожланиши ҳамда ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши билан хизматлар соҳасининг муайян ривожланиши юз беради. Бу ерда, хусусан, соҳада иш билан бандликнинг ошиши, меҳнатни техник жиҳозланишининг ўсиши ва илғор технологияларнинг жорий этилиши кузатилмоқда.

Хизматлар соҳаси бу — корхоналар, ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган турли хил турдаги хизматлар, ишлаб чиқаришни ўз ичига олган умумлаштирилган тоифадир. Ушбу соҳани  кўпинча ривожланган замонавий инфратузилма туфайли саноатдан кейинги иқтисодий тузилма тарзида кўрилади.

Хизматлар соҳаси ишлаб чиқариш унумдорлиги ва самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган турли хил фаолият турларини ўз ичига олади.

Мазкур соҳа халқаро корпорациялар, банклар, авиакомпаниялар, компьютер марказлари, телекоммуникациялар, суғурта, юридик ва консалтинг фирмалари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, шунингдек, нотижорат ташкилотларини қамраб олади.

Хизматлар соҳасининг тармоқлар таркиби ва технологиялари тобора мураккаблашиб бориши, маҳсулот сифати ва ранг-баранглигини ошириш, шунингдек, юқори технологияли хизматлар тармоқларининг жадал ривожланиши корхона ва ташкилотлар, уй хўжаликларининг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини янада оширишга ёрдам беради.

Вилоят статистика бошқармаси

Хизматлар соҳаси статистикаси

бўлими бошлиғи А.Закиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (1)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Гость Willieskara
Гость Willieskara Гости 31 июля 2020 17:54
шары с доставкой москва недорого ---- Кликни на сайт ---- чемоданы поликарбонат москва ---- Кликните по ссылке для просмотра всех предлодений ---- шарики на день рождения москва ---- Зайдите на сайт ---- снять офис в бизнес центре ---- Ну как круто то ---- офис аренда белая площадь ----- взгляните на сайт ниже ---- neo geo бизнес центр ---- Поговорим про двери ---- стоимость входной металлической двери госуслуги займ экспресс на коломенской 2353listtest
Фойдали ҳаволалар