Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида Президент мурожаатномаси ўрганилмоқда

Фориш туманида Президент мурожаатномаси ўрганилмоқда

21 январь 2019 йил
371
0

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши ташаббуси билан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда мактаб ва касб-ҳунар коллежлари директорлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, Ёшлар иттифоқи аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирлар «Учқулоч», «Оқтепа», «Ўзбекистон», «Учма», «Қўлба», «Дарвоза», «Хонбанди» маҳалла фуқаролар йиғинларида, туман тиббиёт бирлашмаси, Фориш маиший хизмат, Фориш қишлоқ хўжалик, Гараша ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежларида бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбирларида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Адиба Жабборова, Юлдош Бердибеков, Собир Ваққосов, Баҳодир Тўлаков, Раъно Дауланова, Олимжон Эргашев, Собир Шаҳаров ва бошқалар сўзга чиқишди. Нотиқлар 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга доир Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

– Тадбирда Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳияти билан яқиндан танишдик, – дейди «Қўлба» маҳалласида яшовчи Хуршид Тангриев. Ўйлайманки, мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг чуқур мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига тушунтириш, тарғиб қилиш ишлари давомли олиб борилиши керак.

Қобил ХИДИРОВ,

халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар