Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШДА ЯНГИ КОРХОНА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

ФОРИШДА ЯНГИ КОРХОНА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

12 май 2020 йил
72
0

Туман прокурори раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудидаги «Қораабдол ота» маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор Музаффар Шоқосимов томонидан «Ёшлар келажагимиз» жамғармасининг 70 миллион сўмлик имтиёзли кредити эвазига қурилиш материаллари ва шлакаблок ғиштлари ишлаб чиқарадиган «Холбуви она» хусусий корхонаси ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади. Корхонанинг ташкил этилиши ҳисобига 3 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлишди.
– Тоғ орти ҳудудидаги «Нарвон», «Қораабдол ота», «Мустақиллик», «Яссикечув», «Гараша» ва «Илонли» маҳаллаларида яшовчи аҳоли қанча-қанча харажат эвазига бориб, шлакаблок ғиштлари олиб келиш учун туман марказига қатнарди, – дейди ёш тадбиркорлик Музаффар Шоқосимов. – Халқимизнинг мушкулини осон қилиш мақсадида шу корхонани ташкил этдик. Қолаверса иш билан банд бўлмаган бир неча ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, турли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ҳам олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.
Мазкур корхонанинг фаолият бошлаганига кўп бўлмасада, улар ҳар куни ҳудуд аҳолисига мингдан зиёд шлакаблок ғиштлари тайёрлаб беришяпти.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар