Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Қоратош қишлоғидаги «Хўжа Боғбон ота» зиёратгоҳига бир назар

Қоратош қишлоғидаги «Хўжа Боғбон ота» зиёратгоҳига бир назар

06 май 2020 йил
83
0

Фориш тумани Қоратош қишлоғидаги «Хўжа Боғбон ота» зиёратгоҳига икки тоғ орқали кириб борилади.
Зиёратчилар ўтирадиган супадан сал тепароқда Хўжа Боғбон авлиё ота яшаган ғор бор. Ғорга кирадиган йўл борган сари ингичкалашиб, бир одам зўрға сиғадиган йўлак даражасига келади. Ундан ўтиб қоронғу ғор тубида учта кавакка яқинлашасиз. Кавакда қўлига тош илинган одамнинг тилаги амалга ошар экан.
Ғор ҳақида шундай ривоят бор. Айтишларича, Хўжа Боғбон ота авлиё бўлган. Кунларнинг бирида аскарлар таъқибидан қочиб, ғорга кириб бекинади. Оллоҳнинг мўъжизасини қарангки, у бекинган ғор оғзиқалин ўргимчак тўри билан қопланади.

Аскарлар ғор оғзига келиб, агар одам кирганида ўргимчак ини бузиларди, деган ўйда ундан нари кетадилар. Шу-шу авлиё ғорни макон тутади. Чор-атрофда яшайдиган аҳоли билан яхши муносабатда бўлиб, уларга ислом илмидан сабоқ беради.

Кунларнинг бирида унинг тириклигидан хабар топган яқинлари авлиёни кўргани келишмоқчи бўлишибди. Шунда Хўжа Боғбон ота меҳмонларни қаерда, қандай кутиб олишни билмай ҳайрон бўлиб турганида, унга турли дарахт кўчатлари экиб, гул уруғлари қадаш, булоқларнинг кўзини очиш ҳақида ғойибдан имдод келибди.

Авлиё айтилганидек қилган экан, бирпасда дарахтлар улканлашиб, атрофни гуллар ифори, булоқ сувларининг майин шилдираши тутиб кетибди. Қоратошни ёриб, қизил лолалар очилибди. Шу-шу авлиёга бу ерларнинг боғбони сифатида Хўжа Боғбон ота номи берилибди.
Зиёратгоҳ ажиб осудалик, яшиллик, киши руҳиятига ором бериб, яхши ниятга ундайди.
Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг «Мажолис ун нафоис» асарида 700 дан зиёд авлиё ва пири комил улуғлар қаторида Хўжа Боғбон отани хам тилга олгани тарихдан маълум.
Бинобарин, юртимизда кишини дилини поклаб равшанлаштирадиган, эртанги кунга умид уйғотувчи бундай муқаддас қадамжолар кўп.

Бугунги кунда Хўжа Боғбон зиёратгоҳида катта қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар