Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

28 апрель 2020 йил
148
0

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Абдивали Мустанов бошқариб борди.
Сессияда «Туманда секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди. Кун тартибидаги мазкур масала юзасидан туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдивали Мустанов ахборот берди.

Сессияда туманимиз раҳбари коронавирус пандемияси даврида аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини кенг қулоч ёйдириш, ажратилаётган маблағ ва моддий ёрдамларни ҳақиқий моддий ёрдамга муҳтож оилаларга етиб боришини таъминлаш, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, вақтинча ишсиз қолган фуқаролар, ногиронлар, ёлғиз кексалар холидан хабар олиш, уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш зарурлигини алоҳида таъкидлаб, мутасаддиларга топшириқлар берди.
Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳаким Тўйчиев, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Юлдош Кенгашевлар ҳам сўзга чиқишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сессияда вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Сарвар Абдуллаев қатнашди ва сўзга чиқди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар