Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш ва Зафарободнинг энг олис қишлоқларида 16 турдаги маҳсулотлар савдо ярмаркалари ташкил этди

Фориш ва Зафарободнинг энг олис қишлоқларида 16 турдаги маҳсулотлар савдо ярмаркалари ташкил этди

14 апрель 2020 йил
129
0

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти карантин шароитида аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш, вилоятга коронавируснинг  кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қанча чора-тадбирларни амалга ошириб келаяптилар.

Куни кеча  Зафаробод, Фориш туманларининг олис қишлоқларда кўчма савдо ярмаркаларини ташкил этилди. Асосий эътибор истеъмол маҳсулотлари  бўлган ун ва ёғ  жуда арзонлаштирилган  баҳода сотилишига   қаратилди.  Савдо учун 350 қоп ун, 4 тонна картошка, 2 тонна пиёз, 1 тонна гуруч, 1 тонна ёғ, умуман 16 хилдаги энг зарур сифатли маҳсулотлар ортилган 10 та “Исузу” юк машиналари йўлга тушиб, олис қишлоқларда карантинда бўлган оилаларга етказилди. Керакли озиқ-овқат маҳсулотлари  аҳолимиз уйларига  яқин ерга келтириб бераётган эканмиз, бу албатта фуқароларга уйидан узоққа бормай, ўзи ва яқинларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда зарур харидни амалга оширишни таъминлайди.- дейди ДСБ  бошлиғи ўринбосари Жўрабек Ахбўтаев. 

                                                     Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар