Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Бугунга келиб ҳам Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

Бугунга келиб ҳам Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

03 апрель 2020 йил
28
0

2020 йил 03 апрель соат 11:00 ҳолатига Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади.
2 апрель куни жами 8 нафар фуқаро вилоят тери-таносил диспансерига стационар назоратга олинганди. Улардан юқори нафас йўлларидан суртмалар олиниб лаборатор таҳлил қилинганда 3 нафарида таҳлил натижаси манфий чиққанлиги сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари тавсияси билан уйларига жавоб берилди. Қолган 5 нафар фуқароларда стационар назорат олиб борилмоқда.
Шунингдек, шу кунгача хорижий давлатлардан вилоятимизга келган 2017 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган. Улардан шу кун ҳолатига 1678 нафари назоратдан чиқарилди. Назоратда қолган 336 фуқаро билан иккаламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли 2017 фуқаро уй шароитида карантинга олинган.
Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилаётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

Жиззах вилоят соғлиқни

сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар