Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши сессияси

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши сессияси

05 январь 2019 йил
167
0

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Уни туман кенгаши раиси, туман ҳокими Абдивали Мустанов бошқариб борди. Дастлаб депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан туман секторлари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаб, муҳокама қилдилар.

Туман ҳокими Абдивали Мустанов ўзи раҳбарлик қилаётган сектор фаолияти ҳақида сўз юритар экан, амалга оширилган ишлар билан бир қаторда бой берилган имкониятларга батафсил тўхталди. Аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар давомида коммунал хизмат, ички йўллар сифати, ободонлаштириш, имтиёзли кредитлар олиш ва бошқа масалалар бўйича кўтарилган муаммоларни жойида ечим топгани таъкидланди.

Шунингдек сессияда, депутатлар, иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Зокир Анорбоев, учинчи сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлимининг бошлиғи Ойбек Эшбеков, тўртинчи сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Сардор Ражабовларнинг ҳисоботларини ҳам эшитдилар.

Сессияда Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 2017 йил 25 февралдаги ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги КҚ -150-III- сонли қарори ижроси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ойбек Эшбеков, туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги кутилаётган ижроси ва 2019 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрларини тасдиқлаш ҳақида туман молия бўлими бошлиғи Алишер Қозоқов, янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман дастурининг 2018 йилга кутилаётган ижроси ва 2019 йил туман дастурини тасдиқлаш тўғрисида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Рустам Тўйчиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги ПҚ-2654-сонли Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижроси ҳақида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Бек Боботоев, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунинг ижросини таъминлашда раҳбарларнинг масъулияти ва жавобгарлиги тўғрисида туман ҳокими Абдивали Мустанов туманда янгидан қурилиши режалаштирилган деҳқон бозорида аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида танланган ер майдонлари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш якунлари тўғрисида туман деҳқон бозори МЧЖ раиси Хуршид Чавкаров, «Эзгу ният» хайрия жамоат фондининг ўтган даврда амалга оширилган фаолияти ҳақида «Эзгу ният» хайрия жамоат фонди раиси Байрамбек Узоқов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3630-сонли қарорига асосан тумандаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида 2018 йилда амалга оширилган ишларга йўналтирилган маблағлар ишлатилиши тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Фарруҳ Амиров, «Арнасой», «Омонкелди» маҳалла фуқаролар йиғинларини  бирлаштириш бўйича маҳалла тузиш ва ном бериш тўғрисидаги, туман адлия бўлимининг 2018 йил 11 сентябрдаги хати тўғрисида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси Йўлдош Кенгашев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-33-18-сонли «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Комилжон Каримов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли «Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини амалда такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижроси тўғрисида туман ер ресурслари ва кадастр хизмати бошлиғи Жумабек Эргашев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сонли «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг туман ҳудудий электр тармоқлари ва «Газтаъминот» бўлими томонидан бажарилиши тўғрисида туман мажбурий ижро бюроси бошлиғи ўринбосари Маманов Ҳусниддин, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» дастурининг ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳаким Тўйчиев, халқ депутатлари туман кенгашига ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича туман адлия бўлими бошлиғи Шерзод Эрматовларнинг ахборотлари ҳам эшитилди.

Сессияда туман ҳокимининг сессиялар оралиғидаги бир қатор қарорлари тасдиқланди. Сессияда кун тартибидаги муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар