Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ БОЗОРЛАРДАГИ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШИБ БОРМОҚДА

ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ БОЗОРЛАРДАГИ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШИБ БОРМОҚДА

31 март 2020 йил
155
0

Мамлакатимизда ҳам коронавирус пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ортидан аҳоли озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур харидлар учун ўзини савдо нуқталари ва бозорларга урди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига ҳам тўхталиб ўтди. Президент вазият тўлиқ назорат остида эканини алоҳида таъкидлаб, халқимизга мурожаат қилди.
- Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим, деди Президентимиз ўз мурожаатида.
Шундай бўлса-да, бугунги кунда аҳоли ўртасида тасдиқланмаган хабарлар тарқатиб, жамоатчиликда ваҳима ўйғотишга ҳаракат қилмоқда. Бозорларимизда эса, баъзи бир “олғир” сотувчилар томонидан шундай ташвишли кунларда вазиятдан фойдаланиб, мўмай пул ишлаб топишни мақсад қилган сотувчилар ҳам учраб турибди.
Туманда 2 та деҳқон бозори мавжуд бўлиб, туман ҳокими Абдивали Мустанов кунда-кунора бозорларга кириб, салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида нарх-наво билан мунтазам танишиб боряпти.
Хусусан, тумани ҳокими Абдивали Мустанов бошчилигидаги туман ишчи гуруҳ билан биргаликда деҳқон бозорларидаги маҳсулотларни кўздан кечириш билан бирга, сотувчилар билан ҳам суҳбат ўтказиб бормоқда.
- Шундай кунларда дунёда содир бўлаётган инқироз, коронавирус балосининг шиддат билан тарқалишини қатъий интизом ва ўзаро ишонч орқалигина енгиш мумкин. Бугун Сизу биздан ҳам вазминлик, бирдамлик, мавжуд ҳолатни реал баҳолай олиш ва мутахассислар тавсиясига қатъий риоя қилиш талаб этилмоқда. Энг асосийси шундай синовли дамларда бир юртнинг – бир осмоннинг фарзанлари эканлигимизни унутмайлик. Ишончим комилки, ушбу синовли дамлар бутун ўзбек халқини янада бирлаштиришга хизмат қилади, деди туман ҳокими Абдивали Мустанов сотувчилар билан бўлган суҳбатда.
Бугунги кунда Туман ҳокимлиги туман ИИБ, прокуратура ва туман солиқ инпекцияси билан ҳамкорликда аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотлари бўлган гўшт, картошка, сабзи, пиёзнинг туман бозорларида ўз нархида сотилиши бўйича назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Нарх-наволар харидорлар талабидан келиб чиқиб шакллантирилмоқда, асоссиз ўсишнинг, сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш чоралари кўриляпти.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар