Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш тумани ҳокимининг кўнгилочар объектларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кураш бўйича қарори чиқди

Фориш тумани ҳокимининг кўнгилочар объектларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кураш бўйича қарори чиқди

25 март 2020 йил
150
0

Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва хавфсиз ички туризмни таъминлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 624-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 09/19/624/3478-сон) ва Фориш туман ички ишлар бўлимининг
2020 йил 20 февралдаги 06-32-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни
6, 25-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 624-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
  2. 2. Мазкур қарор билан:

“Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг ички қисмига, шу жумладан, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш жойларига тасвирни камида ўттиз кун давомида сақлаш имконини берувчи видеокузатув тизимини ўрнатиш;

биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва уларга тегишли бошқа ҳудудларни етарли даражада (камида 10 метр масофада) ёритиш;

бинода шовқиннинг рухсат этиладиган шовқин меъёрларига қўйиладиган санитария қоидалари ва нормаларидан ошмаслигини таъминлаш, шу жумладан, объектларни тўлиқ товуш ўтказмайдиган этиб жиҳозлаш ёки тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоб-ускуналаридан фойдаланмаслик;

ёнғин ўчириш воситалари ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар тўплами солинган тиббий ёрдам қутичалари билан таъминлаш;

бинонинг барча учун кўринарли жойларига ёнғин ва бошқа фавқулодда (тезкор) вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакуация қилиш чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотларни ўрнатиш белгиланганлиги инобатга олинсин.

  1. Умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар раҳбари томонидан ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган талаблар бажарилганлиги ҳақида ҳудудий ички ишлар органига тегишли маълумот тақдим этилсин.
  2. Видеокузатув тизимини ўрнатиш ва ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш тегишли умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
  3. Туман ҳокиминингбиринчи ўринбосари (Х.Тўйчиев) ва туман ички ишлар бўлими (О.Эшбеков):

Белгиланган тартибда тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар рўйхатини шакллантирсин ва доимий равишда янгилаб, “Фориш тонги” газетаси ва туман ҳокимлигининг www.forish.jizzax.uz − расмий веб-сайтида эълон қилинишини;

ушбу қарорда белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда тунги вақтда фаолият юритиш тақиқланлиги ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши хусусида тадбиркорлик субъектлари орасида ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилишини таъминласинлар.

  1. Туман ички ишлар бўлими (О.Эшбеков):

“Ўзбектелеком” АК Жиззах филиали Фориш телекоммуникация боғламаси билан биргаликда тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлардаги видеокузатув тизимларини “Хавфсизшаҳар” аппарат-дастурий комплексига интеграция қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашсин ҳамда тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар жойлашган йўналишларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида доимий назорат ўрнатсин.

  1. Мазкур қарор “Фориш тонги” газетасида чоп этилсин ва ҳокимликнинг www.forish.jizzax.uz− расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. 

                        Туман ҳокими                              А. Мустанов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар