Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

16 март 2020 йил
104
0

Тўй олдидан ҳовли-жойларни супуриб-сидириш, тартибга келтириш, ободонлаштириш халқимизга хос улуғ фазилатлардан.

Шу боис ҳам юртимизда ҳар йили Наврўз байрами олдидан умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиш одат тусига айланиб қолди. Бу йил ҳам 14-15 март кунлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан «Обод юрт» шиори остида Наврўз олди хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтказилди.
14 март куни эрталабданоқ тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари, уюшмаган ёшлар, маҳаллалар аҳолиси «Оқтепа» маҳалласи ҳудудидаги Тутак массивидаги «Боғдон» экологик ёшлар истироҳат боғи учун мўлжалланган майдонга тўпландилар. Истироҳат боғи учун ажратилган 9 гектарлик жой атрофи ўтган йили «Илғор ҳудуд» лойиҳаси доирасида темир панжаралар билан ўралиб, тунги ёритгичлар ўрнатилди. Эндиги вазифа эса боғга манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш, тадбиркорларга жой ажратиб бериб, турли атракцион ва кўнгилочар масканлар бунёд этишдан иборат.
Ҳашар куни тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар ишчи-хизматчилари, уюшмаган ёшлар, маҳаллалар аҳолисидан ташқари Жиззах вилоят прокуратураси, вилоят департаменти ҳамда мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасидан 300 нафар, жами 1000 нафардан зиёд кўнгилли ҳашарчилар боғда кўчат экиш ишларида фаол иштирок этдилар. Уларнинг кучи билан 3000 тупдан зиёд турли манзарали дарахт кўчатлари экилди.

– Ҳашар, элнинг бошини-бошга қўшади. Одамлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайди, – дейди меҳнат қаҳрамони, «Илонли» маҳалласидан келган Қобил бобо Алқаров. – Ҳашар борлигини, ёшлар боғи бунёд этилаётганини эшитиб уйда ўтиролмадим. Ўз қўлим билан бир туп бўлсада дарахт кўчати ўтқазиб, ҳорма бор бўл қилиб келай деб келдим. Ҳашар халқимизнинг азалий қадриятларидан. Ҳашар билан уй-жойлар, йўллар, кўприклар қурилган. Бугунги ҳашар ёшларимиз онгига ота-боболаримизнинг ана шу улуғ қадриятларини сингдиришга хизмат қилади.
14-15 март кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари кунлари маҳаллалар, кўчалар, таълим муассасалари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар ва қабристонлар, болалар майдончалари тартибга келтирилди. Ҳашарчилар кучи билан янгидан 4326 туп гул кўчатлари ва 4457 туп мевали, 7198 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Ҳашар кунлари жами 58 375 нафар аҳоли иштирок этди. Уларнинг 14 572 нафарини ёшлар ташкил этади. Ҳашарчилар кучи билан 49 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилар чиқариб ташланди. Ҳашарга жами 40 та техника воситалари сафарбар этилди.

Бундан ташқари ҳашар кунлари ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилди.
Умумхалқ ҳашаридан тушган маблағлар «Маҳалла» жамғармаси орқали «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қарияларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини яхшилашга сарфланади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар