Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг учинчисессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг учинчисессиясини чақириш тўғрисида

05 март 2020 йил
166
0

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг17-моддасига асосан

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

  1. Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг учинчисессияси2020йил6март куни соат16-00 да Боғдон шаҳарчасида чақирилсин.

 

  1. Сессия кун тартибигақуйидагимасалаларкиритилсин:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида.;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 5718-сонли Фармони ижроси тўғрисида;

-Фориш туманида 2019 йил аҳоли бандилигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг ижроси тўғрисида;

- Фориш тумани ҳокимининг 2020 йил 24 февралдаги 283-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида;

- 2019 йил маҳаллий бюджетнинг бажарилиши якуний ижроси ҳамда           2020 йил маҳаллий бюджетининг даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан тушадиган маблағларни сарфланиши режасини тасдиқлаш тўғрисида;

- Туман маркази Боғдон кўчасида жойлашган 0,98 га ер майдонига эга бўлган “Боғдон” маданият ва истироҳат боғи ер майдони жихатидан истирохат боғи Низом талабларига жавоб бермаганлиги учун тугатилиб туман ҳокимининг 2013 йил 13 ноябрдаги 744-сонли қарорига асосан янгидан истироҳат боғи барпо этиш тўғрисида;

- “Тоза ҳудуд” ДУКга тегишли бўлган эски чиқиндилар қабристонидан чиққан панжараларни қабристонларни эгириш учун фойдаланиш масаласи;

- Янги ташкил этиладиган истироҳат боғини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тўғрисида.

 

  1. Фориш туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи, туман ҳокимлиги масъул ходимлари ҳамда мутасадди идоралар билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

 Туман ҳокими                                А.Мустанов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар