Форишда 42 та ташкилот ўз фаолиятини қайтадан тиклади
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мажбурийлик, адолатлик, аниқлик ва солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ҳамкорлиги принципларига асосланади.
Фориш туманида 2019 йилнинг ўтган даври давомида 187 та фаолият кўрсатмасдан турган корхона ва ташкилотлар мавжуд эди. Солиқ органларининг жойларда мунтазам солиқ қонунчилигидаги борасидаги олиб борган профилактик тадбирлари ва амалий ёрдамлари натижасида 42 та ташкилотлар ўз фаолиятларини қайтадан тиклади. Туманда бюджет тушумлари учун қўшимча даромад манбалари яратилди.
Бу эса 1855 та янги иш ўринлари яратилилишига замин яратди ва солиқ базаси кенгайди. Бюджетга 1398,0 миллион сўм тўланди. Бундан ташқари солиқ хисоботлари топшириш мажбуриятига эга бўлган 1147 та корхоналар томонидан солиқ хисоботлари қабул қилиниши 100 фоизга таъминланди.
Шунингдек, 2019 йилда 1284 та хисобот топшириш мажбурятига эга корхоналардан ўтказилган камерал назорати тадбирларида 6,1 миллард сўм бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига қўшимча солиқ хисобланиши натижасида 4,1 миллард сўм солиқлар бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига ундирилди.
Жасур Исломов,
Фориш туман ДСИ бошлиғи ўринбосари
Тавсия этамиз:

