Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш тумани кенгаши депутатларига ўқув ташкил этилди

Фориш тумани кенгаши депутатларига ўқув ташкил этилди

12 февраль 2020 йил
17
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 4 февралдаги топшириғига асосан Жиззах вилоятидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзолари туманларда бўлиб, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан ўқувини ташкил этмоқда. Ана шундай ўқув Фориш туман Кенгаши депутатлари билан бўлиб ўтди.

Ўқувни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси, сенатор Санобар Суярова олиб борди. Учрашувда халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини ташкил этиш, депутатлик сўровини юбориш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, депутатлик одоб-аҳлоқига риоя этиш, доимий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятига оид бошқа бир қатор масалалар юзасидан сўз юритилди.
Учрашув давомида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Амир Нишонов, Аҳмад Сояқулов, Фарруҳ Шомуродов, Абулхай Абулхаев, Воҳид Шавқиев, Сайфулла Чаукаровлар депутатлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ҳудудларидаги айрим муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар