Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг иккинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг иккинчи сессияси ўтказилди

07 февраль 2020 йил
4
0

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Депутатлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган долзарб вазифалар ҳамда туманни 2019 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишлар тўғрисида" туман ҳокими Абдивали Мустановнинг ҳисоботини тингладилар.
Сессия кун тартибидаги мазкур масала юзасидан бўлган музокараларда халқ депутатлари туман Кенгашидаги халқ демократик партияси, "Миллий тикланиш" демократик партияси депутатлик гуруҳининг раҳбарлари Гулчеҳра Каримова ва Гулноз Икромовалар сўзга чиқдилар.

Улар томонидан туман ҳокимининг халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этган ҳисоботи маъқулланди. Шундан сўнг сессияда туман прокурори М.Отақулов, туман ИИБ бошлиғи О.Эшбеков, жиноят ишлар бўйича туман суди раиси С.Ботиров, иқтисодий суд раиси Б.Соатов, фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Л.Халитова, маъмурий ишлар бўйича туман суди раиси Э.Абдуллаев, туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Эрматовларнинг ахборотлари эшитилди.

Мазкур ахборотлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қобил Хидиров ҳамда Юлдош Кенгашевлар сўзга чиқди.

Сессияда туманда тўй-маъракаларни тартибли ўтказиш тўғрисидаги масала ҳам қараб чиқилди. Бу ҳақда депутат Сафар Шакаров ахборот берди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов қатнашиб, сўзга чиқди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фориш тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар