Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларни малакасини ошириш бўйича фуқаролар диққатига

Фориш тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларни малакасини ошириш бўйича фуқаролар диққатига

04 февраль 2020 йил
14
0

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 1999 йил 24 апрелдаги 2/6-сонли ҳайъат йиғилиши қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 1999 йил 3 июлда 763-сон билан рўйхатга олинган низомида белгилаб берилган, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш даврида стипендиялар тўлаш тартиби белгиланган.
Қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга таклиф этамиз:
1. Тикувчилик
2. Сартарошлик
3. Қандолатчилик
4. Боғдорчилик ва узумчилик
5. Механизаторлик
Шунингдек, фуқароларнинг талаб ва таклифларига асосан бошқа ўқув турлари ҳам ташкил этилади. Ўқувлар ўқиш истагида бўлган фуқароларнинг яшаш манзилларини эътиборга олиб, секторлар ҳудудларида ташкил этилади.
Ўқувчилар учун стипендиялар ва ўқитиш харажатлари Низомда белгиланган тартибда АБКМ томонидан амалга оширилади. (ўқитувчига энг кам иш ҳақининг 3,5 баробари, стипендия энг кам иш ҳақининг 75 фоизидан 100 фоизигача).
Тегишли ҳужжатлар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида қабул қилинади.
Мурожаат учун манзил: туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
Бўронова Насиба.
Тел: (72) 452-16-35 , 91 590-10-50.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар