Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Иш қидириб юрган барча фуқаролар диққатига

Иш қидириб юрган барча фуқаролар диққатига

04 февраль 2020 йил
15
0

2019 йил 30-31-январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига, шунингдек Фориш туманига ташрифида 10 минг гектар янги узумзорлар ташкил қилиш бўйича вазифа белгилаб берилди.

Шунга асосан туманда «Лаззат кафолат», «Фориш агро нурафшон» агро кластерлари ташкил этилиб, уларга 3000 гектардан ортиқ ер майдонлари ажратиб берилиб, узумзорлар барпо этилмоқда.
Агрокластерларга агроном мутахассислари ҳамда 800 нафар ишчи кучи кераклигини ва уларга 700 000 сўмдан иш ҳақи тўланишини маълум қиламиз.
Шунингдек, «Учма» маҳалла фуқаролар йиғини Илонли қишлоғининг пастки қисмида 500 гектар лалми ер майдонида боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган «Рамазон Карим» кооперативи иш бошлади.
Талабгорларга 5 гектаргача ер майдонлари ажратилмоқда. Янгидан токзор барпо этиш истаги бўлган фуқаролар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаат учун телефонлар:
Туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими Ўнаров Акбар, тел: 97 327-61-16,
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Қозоқбоев Диёр, тел: (72) 452-16-35, 97 329-19-93,
«Рамазон Карим» кооперативи Ихтиёров Карим, тел: 94 573-92-91.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар