Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида

30 январь 2020 йил
48
0

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг  17-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

  1. Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг иккинчи сессияси 2020 йил  6 феврал куни соат  10-00 да Боғдон шаҳарчасида чақирилсин.

 

  1. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида берилган долзарб вазифалар ҳамда туманнинг 2019 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари тўғрисида туман ҳокимининг ҳисоботи ҳақида;

- Фориш туман прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2019 йил мобайнидаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

- Фориш туман ички ишлар бўлимининг туман ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисидаги ахбороти тўғрисида;

- Фориш туманидаги жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раисларининг 2019 йил фаолияти якунлари ҳақидаги ахборотлари тўғрисида;

- Фориш туман адлия бўлими ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларининг аҳволи, қонун ҳужжатларини тарқатиш ҳамда ижрочиларга етказиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш ишлари бўйича йил мобайнидаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

- Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш-режасини тасдиқлаш;

- Фориш тумани ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, туман бўлим ва ташкилот раҳбарларини лавозимга тасдиқлаш тўғрисида;

- Бошқа масалалар.

 

  1. Фориш туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи, туман ҳокимлиги масъул ходимлари ҳамда мутасадди идоралар билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

                Туман ҳокими                                             А.Мустанов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар