Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » 2020 йил учун Фориш туманининг маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳоким қарори чиқди

2020 йил учун Фориш туманининг маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳоким қарори чиқди

31 январь 2020 йил
229
0

Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет ҳаражатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимовчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлар кенгайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) ва Ўзбекистон Республикаси «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунининг (қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/589/4126-сон) 18-моддасига асосан, 2020 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда) 6, 24-моддаларига кўра, халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунига (кейинги ўринларда
- қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилда Фориш туманига (кейинги ўринларда
- туман деб аталади) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 36,6 млрд. сўмга
1,8 млрд. сўм миқдорда қўшиб берилиши инобатга олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2019 йил 23 декабрдаги 300/50-сонли «2020 йил учун Жиззах вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:

- юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

- якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

- айрим товарларнинг чакана савдосига бериладиган ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар;

- қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари) вилоят бюджети ҳамда туман бюджети ўртасида тақсимланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкогол маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

- жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

- жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

- жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

- қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно.

Қонунга асосан туман маҳаллий бюджетининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) тумандан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ ҳаражатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ ҳаражатлари тегишинча туман бюджетидан молиялаштирилади;

б) туман бюджетидан:

- фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар;

- давлат санитария-эпидемиология назорати туман марказини сақлаш ҳаражатлари молиялаштирилади.

2020 йилги туманнинг ялпи ҳудудий маҳсулот бўйича прогноз кўрсаткичлари 1-иловага;

2020 йил учун туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Туман бюджетидан 2020 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган ҳаражатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари
4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратма меъёрлари бўйича туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда туман ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

2020 йил учун туман бюджети даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Туман бюджетга ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги белгилансин.

2020 йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажмлари
947,0 млн. сўм миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги захира жамғармалари маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

2020 йил учун туман бюджетининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 438,0 млн.сўм миқдорда 7-иловага мувофиқ белгилансин.

Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар тегишинча туман Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги таклифига асосан, биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиши инобатга олиниб, туман Кенгаши қарорига асосан ишлатилиши белгилансин.

Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
5-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимлигига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан таклифларини киритади.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар туман маҳаллий бюджетининг ижроси давомида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.

Туман ҳокимлиги:

- тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

- маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтга уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий
веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин.

Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар қонуннинг
24-моддасига асосан бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этилишини таъминласин.

Туман ҳокими бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида туман халқ депутатлари Кенгашига  ахборот киритиб боришни таъминласин.

Туман ҳокимлиги қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

Ушбу қарор «Фориш тонги» газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг forish.jizzax.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

                       Туман Кенгаши раиси,

                         туман ҳокими      АМустанов 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар