Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туман ҳокимлигида секторлар фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди

Фориш туман ҳокимлигида секторлар фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди

31 январь 2020 йил
201
0

Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги П+-4102-сонли қарори ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокими Абдивали Мустанов бошқариб борди.

Йиғилишда туман ҳокими сўзга чиқиб, секторлар фаолиятини жонлантириш, секторларга бириктирилган ишчи гуруҳларини хонадонма-хонадон юриб муаммоларини ўрганиш, аҳоли хонадонларини истишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳамда ис газидан заҳарланишни олдини олиш юзасидан мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозимлиги юзасидан тўхталиб ўтди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, чора-тадбирлар белгиланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар