Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш тумани ҳокими ўз лавозимига қайта тасдиқланди

Фориш тумани ҳокими ўз лавозимига қайта тасдиқланди

15 январь 2020 йил
83
0

Жорий йилнинг 15 январь куни Фориш туманидаги 18-сонли мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, туман фаоллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия аввалида Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашига янги сайланган депутатларга депутатлик кўкрак нишонлари ҳамда гувоҳномалари тантанали равишда топширилди. 

Сессия кун тартибида: 

  1. 2019 йил 22 декабрда ҳамда 2020 йил 5 январда ўтказилган такрорий овоз бериш жараёнида Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раиси Рашид Каримовнинг ахбороти.
  2. Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.
  3. Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.
  4. Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.
  5. Ташкилий масала.
  6. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш масалалари кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман сайлов комиссияси раиси Р.Каримовнинг халқ депутатлари Фориш туман Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақидаги ахбороти эшитилди. Навбатдаги халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш масаласи юзасидан сессия раиси, туман Кенгаши депутати Йўлдош Кенгашевнинг ахбороти эшитилди ҳамда халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор тасдиқланди. Сессия ишида кун тартибидаги Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисидаги, халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида қарор лойиҳалари туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев томонидан Фориш тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Мухтарович Раджабовнинг Жиззах вилояти ҳокими томонидан Фориш тумани ҳокими лавозимига - шу пайтга қадар Фориш тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдивали Саидович Мустановни тайинлаш тўғрисидаги Жиззах вилояти ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди ҳамда мазкур қарор юзасидан Фориш туман Кенгаши депутатларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Депутатлар Авазхон Бегиев, Гулчехра Каримова, Собир Ваққосовлар Жиззах вилояти ҳокими томонидан Фориш тумани ҳокими лавозимига Абдивали Саидович Мустановни тайинлаш тўғрисидаги қарорини якдиллик билан қўллаб–қувватлади. Фориш тумани ҳокими лавозимига Абдивали Саидович Мустановнинг номзоди тасдиқланди.

Сессия кун тартибидаги Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аьзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисидаги масала юзасидан 7-Қўлба сайлов округидан сайланган депутат Авазхон Бегиевнинг номзоди тавсия этилди ва Фориш туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Сессия якунида Фориш туман хокими Абдивали Саидович Мустанов сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун самимий миннатдорчилик билдирди ва туманни келгуси йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан маъруза қилди.

Фориш туман хокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар