Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Форишда ватанпарварлик байрами нишонланди

Форишда ватанпарварлик байрами нишонланди

14 январь 2020 йил
23
0

Фориш 18-сон мусиқа ва санъат мактабида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Абдивали Мустанов сўзга чиқиб, байрам иштирокчиларини табриклади ҳамда армиямиз салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар жанговарлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

– Мамлакатимизда ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантаналар билан нишонланади. Бу байрам нафақат харбийларимизни, балки давлат хавфсизлиги хизмати, прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия сафларида хизмат қилаётган ўғлонларимиз, балки барча халқимизнинг миллий байрамидир.

Дунёда касблар кўп. Аммо Ватан ҳимоячиси бўлиш бу касблар ичида энг шарафлисидир. Зеро киндик қони томган она – заминни ҳимоя қилиш, шу мустақил юртни кўз қорачиғидек асраб авайлаш, ўз оиласини, шаъни, ор-номусини ҳимоя қилишдек шарафли касбни танлаган ва буни виждоний бурчи деб билган аскарларимиз постида сергак экан, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги барқарор бўлади, – дея таъкидлади туман ҳокими.

Тадбир давомида бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбирда туман маданият бўлими санъаткорлари иштирокидаги байрам дастури намойиш этилди. Байрам иштирокчиларига «Султон» тантаналар мажмуасида байрам дастурхони ёзилди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар