Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида ёшлар гиёҳвандликка қарши қуроллантирилмоқда

Фориш туманида ёшлар гиёҳвандликка қарши қуроллантирилмоқда

24 декабрь 2018 йил
172
0

Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ёшлар орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этилишини олдини олишга бағишланган «Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази етакчи инспектори С.Жуманова, вилоят ҳокимлиги етакчи мутахассиси Н.Якубов, вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси ходими Б.Алманов, вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходими Д.Маматқулов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси наркология диспансери врачи Ж.Кенжаевлар ёшлар онгини турли зарарли хуружлардан асраш, гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, Ватан келажаги учун ўзини масъул ҳисобловчи ёшларимизнинг бу борадаги фаолиятини ошириш зарурлиги ҳақида гапирдилар.

Тадбир ниҳоясида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мурожаат этишиб, тегишли жавоб олдилар.

Рашид Каримов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар