Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

11 январь 2020 йил
37
0

Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисидаги қарор имзоланди.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 17-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 15 январь куни соат 14-00 да Боғдон шаҳарчасида чақирилсин.
  2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

- Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида;

- Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида;

- Жиззах вилояти ҳокими томонидан Фориш туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида.

  1. Фориш туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи, туман ҳокимлиги масъул ходимлари ҳамда мутасадди идоралар билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

Туман ҳокими                 А.МУСТАНОВ.

2020 йил 7 январь, Боғдон шаҳарчаси.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар