Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Туман ҳокимини тендер ўтказиш бўйича қарори чиқди

Туман ҳокимини тендер ўтказиш бўйича қарори чиқди

10 январь 2020 йил
38
0

«Қизилқум» , “Нарвон”  ва  “Илонли” МФЙ худудларидаги туман захира ерларидан фермер хўжалиги ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларига қўшимча ижарага ер майдонлари ажратиш юзасидан танловга қўйиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”, “Фермер хужалиги туғрисида”ги қонунига ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил   30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарга бериш тартиби туғрисида”ги Низомига асосан хамда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида фермер хўжликлари фаолиятини ривожлантиришни йўлга қўйиш мақсадида

                                             Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :                                                                                                 

  1. «Қизилқум» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман захира ерларида жойлашган 533қ ва 534қ-контурлардан 6,0 гектар яйлов ер майдони узумчиликни ташкил этиш бўйича:

«Нарвон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман захира ерларида жойлашган  109қ-контуридан  3,0 гектар, 110қ -контуридан 9,0 гектар, 167қ- контурларидан 28,0 гектар  жами 40,0 гектар лалмикор  ер майдони узумчилик, 186қ-контуридан 10,0 гектар лалмикор ер майдони боғдорчилик   йўналишида:

«Илонли» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман захира ерларида жойлашган  102-контуридан  4,4 гектар, 283қ-контуридан 15,0 гектар, 388қ-контуридан 20,0 гектар,  96қ-контуридан 18,2 гектар, 110-контурдан 2,0 гектар, 99-контурдан 20,0 гектар, 119қ-контурдан 17,0 гектар, жами  96,6 гектар  лалмикор ер майдони ғаллачилик йўналишида:

фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва бошка кишлок хужалиги корхоналарига  хамда фуқароларга янгидан фермер хўжалиги ташкил этиш учун ижарага ер майдони ажратиш юзасидан танловга қўйилсин.

  1. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (Э.Жўрақулов), фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Эргашев) ларга:

-фуқаролар ҳамда фермер хўжаликлари рахбарларидан танловда қатнашиш учун тегишли тартибда хужжатларни қабул қилиш;

-танловни белгиланган тартибда ташкил этилишини ва белгиланган муддатда ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.

  1. «Фориш тонги» газетаси тахририяти (Р.Каримов)га мазкур қарорни газета саҳифаларида эълон қилиш тавсия этилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари К.Каримов зиммасига юклатилсин.

 

Туман хокими                         А. Мустанов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар