Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Давлат хизматлари маркази янги бинода

Давлат хизматлари маркази янги бинода

31 декабрь 2019 йил
26
0
Янги йил шодиёналари арафасида Жиззах вилоятининг Фориш туманида давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Марказ биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқувчи Бош вазир қабулхонаси, кутубхона, она ва бола майдончаси, инфокиоск, электрон навбат қурилмаси мавжуд. Давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган замонавий бинода хизматчилар ва мижозлар учун барча қулайликлар яратилган.

Тантанали очилиш маросимида туман хокимлиги, давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси раҳбарлари нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
e5c934db-32ed-425f-8fa1-b555cdccb75b.jpg– Янги йил байрами арафасида давлат хизматлари маркази янги биносининг битказиб фойдаланишга топширилиши туманимиз маркази чиройига чирой қўшиши билан бирга одамларга қулайлик яратди, – дейди меҳнат фахрийси Амирбек Абдулҳакимов. – Марказда барча хизматларнинг кўрсатилаётгани одамларнинг ҳам вақтини, ҳам пулини тежаяпти. Марказ янги бинога ўтиши билан хизмат кўрсатиш янада яхшиланади. Давлатимиз томонидан одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишда яратилаётган бундай қулайликлардан беҳад миннатдормиз.
Тадбир иштирокчилари туман давлат хизматлари марказида ташкил этилган хизматлар, қулайликлар билан танишди.
df38d41b-ea57-4e48-9d1b-3f71dbcbb8c7.jpg2019 йилда туман ДХМ ходимлари томонидан 25 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан 636 таси сайёр тартибдаги хизматлардир. Марказ ходимлари томонидан 1 минг 282 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатдан ўтказилди. Шунингдек, 547 нафар якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти ва 9 та хорижий корхона ташкил этилди.

Ушбу янги бино 2019 йилда давлат хизматлари туман марказлари учун қурилган бешинчисидир.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар