Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ДАРОМАДЛИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ДАРОМАДЛИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

05 август 2022 йил
29
0

Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги “Ўзбекистон” маҳалласида “DONA TEXTILE MODA” масъулияти чекланган жамиятининг ташкил этилиши ҳисобига тумандаги кўплаб хотин-қизларни иш билан таъминлаш имконини берди. Айни кунда мазкур корхонада 185 нафар хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Хотин-қизларнинг узоқ қишлоқлардан келиб меҳнат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ишга олиб келиб, олиб кетиш учун 2 та автобус ва дамас хизмат кўрсатмоқда.
Корхонани кенгайтириш ва иш ўрнини яратиш мақсадида яқинда тикиш-бичиш дастгоҳлари келтирилди. Яна 100 нафар хотин-қизлар ишга қабул қилинади.
Корхонада меҳнат қилаётган Замира Мирзаева Амир Темур номли маҳалланинг Пасткўча қишлоғида яшайди. У корхона ташкил этилгандан буён шу ерда меҳнат қилмоқда. Корхона ташкил этилгунга қадар Замира Мирзаева Жиззах текстил корхонасида ишлаб, касб маҳоратини пухта ўзлаштириб олганди. Айни кунда у корхонага ишга келган хотин-қизларга тикувчилик касб сир-синоатларини ўргатиб келяпти.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар