Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » БОЛАЛАРНИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА ҚАМРАБ ОЛИШ ЯНГИ БОСҚИЧДА

БОЛАЛАРНИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА ҚАМРАБ ОЛИШ ЯНГИ БОСҚИЧДА

05 август 2022 йил
23
0

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан туманда боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш ва янгидан ташкил этилаётган мактабгача таълим ташкилотлари ҳақида брифинг ташкил этилди.
Унда туман мактабгача таълим ташкилотлари бўлими бошлиғи Муқаддас Исломова бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Фориш туманида 2017 йилда атиги 5 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, уларга жами туман бўйича 410 нафар болалар қамраб олинганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан туманда бўш турган бинолар таъмирланиб, янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди. “Учқулоч” маҳалласидаги 6-сон, “Ўхум” маҳалласидаги 8-сон, “Эгизбулоқ” маҳалласидаги 9-сон, “Гараша” маҳалласидаги 10-сон, “Осмонсой” маҳалласидаги 11-сон, “Яссикечув” маҳалласидаги 12-сон, “Мустақиллик” маҳалласидаги 13-сон, “Гараша” маҳалласидаги 14-сон, “Осмонсой” маҳалласидаги 15-сон, “Учма” маҳалласидаги 16-сон давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, 1043 нафар ўғил-қизлар ушбу мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди. Шунинг ҳисобига 650 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. Президентимизнинг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан туманда 6 та давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилиб, 416 нафар ўғил-қизлар қамраб олинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 595-сонли қарори юзасидан 60 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, узоқ қишлоқлардаги 1485 нафар ўғил-қизлар қамраб олинди. 168 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.
Бугунги кунда туманда жами 83 та, шундан 17 та давлат, 6 та давлат-хусусий шерикчилик ва 60 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб, уларга 6283 нафар болалар қамраб олинган бўлиб, туман бўйича қамров даражаси 80,8 фоизни ташкил этмоқда.
Айни кунда туманнинг узоқ маҳаллалари бўлган “Оқтом” маҳалласида 3 миллиард 512 952 сўм эвазига 100 ўринли, “Дўстлик” маҳалласида 3 млрд. 733 миллион сўм эвазига 100 ўринли, “Нарвон” маҳалласида 4 млрд. 312, 2 миллион сўм эвазига 120 ўринли, “Гараша” маҳалласида 3 млрд. 514 миллион сўм эвазига 100 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари қурилиши ниҳоясига етмоқда.
Брифингда мактабгача таълим ташкилотларида янги 2022 – 2023 ўқув йилига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.
Тумандаги умумий педагоглар сони 416 нафарни ташкил этиб, шундан 55 нафари олий, 361 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Айни кунда ўқитиш, малакаларини ошириш борасидаги ишлар олиб бориляпти. 38 нафар номутахассис ходимлар профессионал ўрта таълим мутахассисликларга ўқитилмоқда. Тумандаги 14 та мактабгача таълим ташкилотлари табиий газ билан, қолганлари кўмир ва суюқ ёқилғи билан истилади. Бу борада куз-қиш мавсумига ҳам тайёргарлик ишлари олиб бормоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар