Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Форишда яна 3 та янги боғча иш бошлади

Форишда яна 3 та янги боғча иш бошлади

03 январь 2020 йил
23
0
Фориш туманининг Хонбанди шаҳарчасида 75 ўринли давлат шерикчилик асосида барпо этилган янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
06a8132a-a79c-491d-b7dd-fbae4836ed25.jpg– Президентимизнинг мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, айниқса, чекка қишлоқ туманларига бераётган эътиборидан биз, ота-оналар беҳад мамнунмиз, – дейди Асолат Янгибоева. – Шу эътибор туфайли маҳалламизда замонавий мактабгача таълим муассасаси барпо этилди. Янги муассасада болаларни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш, мактабга тайёрлаш учун барча шароитлар бор. Энди худди шаҳарлардагидек, бизнинг болаларимиз ҳам инглиз, рус тилларини, мусиқа ва расм чизишни ўрганишади.

Шу куни тумандаги яна бир мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўҳнабозор, Учқулоч қишлоқларидаги ўтган асрнинг 50-йилларида қурилиб, фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган мактабгача таълим муассасалари иншоотлари реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди. Ҳар икки қишлоқ ҳам 150 ўринли замонавий муассасаларга эга бўлди.
57a49d41-2672-41d0-a997-7f41c86513d2.jpg– Туман марказини ҳисобга олмаганда ҳудудимиздаги 110 қишлоқнинг бирортасида мактабгача таълим муассасаси йўқ эди, – дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Муқаддас Исломова. – Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилгандан сўнг ўтган икки йил ичида 55 та оилавий, 3 та давлат шерикчилик асосида таълим муассасалари барпо этилди. 11 та давлат мактабгача таълим муассасаси қайта реконструкция қилинди. Қишлоқлардаги 5 та коллеж биноси мактабгача таълим муассасасига айлантирилди. Натижада болаларни мактабгача қамраб олиш даражаси 60,1 фоизга етди. Бу йўналишдаги ишлар янги йилда ҳам изчил давом эттирилади.

Вилоятда 2019 йилда 558 та, шундан 9 та давлат, 30 та давлат-хусусий шериклик, 517 та оилавий ва 2 та хусусий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.

Мактабгача таълим муассасаларининг вилоятдаги жами сони 800 тага етди. Уларнинг 192 та давлат, 37 та давлат-хусусий шериклик, 556 та оилавий ва 15 та хусусий мактабгача таълим муассасаларидир.
503cef68-7d47-49c5-aa1f-d6dd687bd703.jpgВилоятда 3-6 ёшли болаларнинг 59,6 фоизи давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. 2019 йил бошига нисбатан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамров даражаси 27,7 фоизга ўсди.

Ўтаётган йилда мактабгача таълим муассасаларига 26 турдаги умумий суммаси 1 миллиард 608 миллион сўм бўлган 8 минг 440 дона жиҳоз, 335 миллион 103 минг сўмликдан ортиқ 109 турдаги 3 минг 457 дона ўйинчоқлар, 35 турдаги 21 минг 780 дона ўқув-услубий қўлланма ва тарқатма материаллар етказиб берилди.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар