Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Форишда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади - ҳукумат қарори лойиҳаси

Форишда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади - ҳукумат қарори лойиҳаси

27 декабрь 2019 йил
32
0

Жиззах вилояти Фориш туманида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда замонавий чорвачилик комплекси ташкил этиш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан Фориш туманида режалаштирилган қурилиш ва таъмирлаш ишларини ҳамда замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Белгиланишича, ажратилган маблағлар:

Фориш тумани, Боғдон шаҳарчаси, Амир Темур кўчаси бўйлаб қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда кредит бериш учун Акциядорлик тижорат Халқ банкига;

Фориш тумани инфратузилмасини замонавий тусга келтириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини молиялаштириш учун Ҳудудлар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш жамоат бирлашмасига ҳамда Фориш туманида замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш учун йўналтирилади.

Ҳудудлар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш жамоат бирлашмаси ажратилган маблағларни Фориш тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан келишилган ва тасдиқланган дастур асосида мақсадли сарфлаши белгиланади.

Акциядорлик тижорат Халқ банкига олинган маблағларни Боғдон шаҳарчаси, Амир Темур кўчаси бўйлаб қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига имтиёзли шартларда бериш ҳамда Давлат солиқ қўмитасига 2023 йил 1 январга қадар бўлиб-бўлиб қайтариш чораларини кўриш тавсия этилади.

Жиззах вилоят ҳокимлиги:

Фориш туманида замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш учун ер майдонни ажратиб берилишини таъминлайди;

Фориш туманида режалаштирилган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига йўналтирилган маблағларни мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат ўрнатади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар