Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Дунёга хавф солаётган бу...

Дунёга хавф солаётган бу...

19 декабрь 2019 йил
227
0

Экстремизм инсоният билан бирга ХХI асрга кириб келган, энг хавфли ижтимоий иллатлардан биридир.  

Диний рангбарангликни рад этиши билан мамлакат тараққиётининг муҳим тарихий омили бўлган фуқаролараро ҳамжиҳатликка раҳна солишига,   ақидапарастлар нафақат ижтимоий ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий ёки маданий соҳаларига зарар етказиши, балки жамиятга оммавий тарзда психологик босим ўтказиб,  энг мудхиш оқибатларга олиб келишига ҳамда динни сиёсийлаштириш ва сохталаштириш орқали мамлакатдаги ижтимоий барқарорликни издан чиқаришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатнинг олдини олишда барчамизнинг олдимизда турган ҳаётий муҳим масалалардан биридир.

Юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг аҳамияти каттадир.

Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва нотинчликни бошидан ўтказмоқда.

Тинчлик, осойишталик йўлида, ёшларни турли ёт иллатлардан асраш мақсадида вилоятимизда бир қатор ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Экстремизм дунёдаги деярли барча мамлакатларда шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларига таҳдид солмоқда. Албатта, бу жараёнлар барчамизни огоҳликка чақиради. Боиси, тинчлик бўлмаган жойда тараққиётга йўл йўқ.

Экстремизмга қарши курашнинг самарадорлигини оширишда жамоат ташкилотлар билан кўп томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, миллий қонунчиликда мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиш, шунингдек, ёшлар маънавиятини, тарбиясини кучайтириш ва аҳолида экстремистик ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш муҳим ўрин тутади.

Қайсики мамлакатда экстремистик ва террористик ҳаракатлар содир этилиши, улар оқибатида келиб чиқадиган ижтимоий беқарорлик жамиятда криминал жиноятларнинг авж олишига хизмат қилади.

Бугунги ўта шиддатли даврда ёшларимизни ҳар қандай ёт ғоялар оқимидан сақлашимизда барчамиз бирдек огоҳ ҳамда масъул бўлишимиз лозим.

Айни пайтда дунё ҳамжамиятида глобал муаммо сифатида эътироф этиб келинаётган экстремизм ва терроризмга қарши курашда фуқароларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш ва маънавиятини юксалтириш долзарб аҳамият касб  этади.

Зеро, маънавий етукликка эришган юртдагина, тинчлик ва тараққиёт бўлади.

Мустақил тадқиқотчи 

Э.Исматов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар